2:51

Тўртинчи аср

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарлар билан соғ- омон учрашганимиз учун Отамиз Худога шон-шарафлар бўлсин. Азизлар, марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. IV-аср бошлари Рим тахтига Константин ўтиради. 313-йил Константин масиҳийликни давлат дини деб эълон қилади. Константиннинг онаси Елена Қуддусга саёҳат қилиб у ердан бир хоч топиб, бу хочга Масиҳ михланган деб, уни Римдаги жамоатга олиб келтиради. Шундан кейин ибодатхонадаги бу хочга муққаддас нарса сифатида қарай бошлашади.

Шундан кейин ибодатхоналарда ҳар хил майда-чуйда нарсалар пайдо бўла бошлайди. Масалан, хоч кетидан Масиҳ қоқилган михлар билан қабр тошлари пайдо бўла бошлади. Масиҳни қабул қилган бутпарастлар энди жамоатга келиб, шу муқаддас буюмлар олдида тиз чўкиб сажда қилишларига ижозат берилган. Рим империясида масиҳийлакни давлат дини деб эълон қилиниши Масиҳ жамоатида жуда катта ўзгаришларга олиб келди. Ушбу ўзгаришлар ҳам ижобий ва ҳам салбий ўзгаришлар эди. Келинг азиз биродарлар, эринмай ушбу ўзгаришларни санаб ўтишга ҳаракат қилайлик.

Ижобий томонлари: қувғинлар тўхтади; ибодатхоналар қайта тикланди; масиҳийларни ўқитиш бошланди; гладиатор ўйинлари тўхтатилди; қулларга нисбатан эркинлик бўлди. Салбий томонлари: масиҳийлик модага айланди; дунё жамоатга таъсир ўтказа бошлади; мажусийлашган масиҳийлик; жамоатда маош бериш бошланди. Масиҳийлик давлат дини деб эьлон қилингандан кейин жамоат одамлар билан тўлиб кетди. Ҳаворийлар даврида жамоат йиғилишларида ваьз биринчи ўринда турган бўлса, энди хизматчилар инсонларни жалб қилиш учун жамоатда маросимларни дабдабали қилиб ўтказишга кўпроқ эьтибор бериб, ваъз эса охирги ўринга ўтиб қолган эди.

Кейинчалик Константин даврига келиб жамоат дунёга эмас, дунё жамоатга таъсир кўрсата бошлади. Масиҳийларга озодлик берилганини эшитган рохиблар жамоатга қайта бошладилар. Лекин рохиблар келиб жамоат йиғилишларини кўрганларида, жамоатнинг илк масиҳийликдан узоқлашиб кетганини кўриб, ўз хоҳишлари билан бу дунёдан ташқарида яшашга қарор қилдилар. Бундай қарорнинг сабаби аниқки, улар бу дунёдан кўнгил узиб, одамлардан ташқарида художўй ҳаёт кечириши эди. Азиз биродарлар, масиҳийлик тарихини билишимиз ҳар биримиз учун фойдали, деб ўйлайман.

Чунки ўз тарихимизни билмай, келажак ҳақида ўйлашимиз анча мушкул бўлади. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ҳар бирингизга мустаҳкам имон, сабр-тоқат тилаб қоламан. Азизлар, бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com азизлар ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз.Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top