4:17

Қадимдаги бош кийимлар

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугунги сухбатимиз фақат тарихни севувчилар учун эмас, хамма учун хам қизиқ бўлади. Бугунги куда инсонлар турли хил бош кийимлардан фойдаланишади. Аслида эса одамлар барча замонларда хам чиройли кийинишга, кўркам кўринишга интилишган. Археологик, тарихий ва этнографик материаллар хам шундан далолат беради. Кишилар айниқса бош кийимга алохида эътибор беришган. Бу албатта, бош инсон танасидаги энг асосий аъзо эканлиги билан боғлиқ. Бош кийим инсоннинг энг юқори қисмига кийилгани боис у илохий рамзлар билан безатилган. Кўпгина халқларда бош инсон вужудининг муқаддас, илохий бўлаги, у ерда қалб туради деб хисобланган. Бош кийим барча маросимларда кийилган. Антик даврларда диадема деб аталадиган бош кийим, энг кенг тарқалган бош кийими хисобланган. Диадема чиройли безатилган ингичка боғичдан иборат бўлган. Бақтрия худудида эрармиздан аввалги иккинчи минг йилликда, бронза даврида хам кишилар оддий кўринишдаги диадемадан фойдаланиб келишган.

Бу худудда диадема кийиш оммалашган. Замонлар ўтиши билан бош кийимлар мукаммаллашиб борган. Масалан барг шаклидаги бош кийим юзага келган. уни каллага ўраш орқали бош кийими вужудга келтирилган. Шимолий Бақтриядаги қабристонда барг шаклидаги бош кийими кийган аёл жасади топилган. Барг қадимдан хаёт ва табиатнинг уйғониши рамзи хисобланган. Қадимги Эронда хам бош кийимларга дарахт, барг тасвирини тушириш анъанага айланган. Тишсимон чамбар хам бош кийимининг бир туридир. Бош кийим сифатида қўлланган тож-чамбарлар асосан кумуш ва олтиндан тайёрланган. Атрофии эса қимматбахо тошлар билан безатилган. Хукмдорлар ва ахолининг бадавлат табақа вакиллари ўз тожларини жавохир тошлар билан безатишга интилишган. Тиллатепадан топилган қабрлардаги кишиларнинг кийим кечаги, пойафзали, бош кийими, тобути ёпинчиғига жавохир тошлар қадалган. Ўрта Осиё халқлари феруза тошларни хам жуда қадрлашган. Бундай тошлар кўзни қувватлантиради деб хисобланган.

Қадим замонларда ва ўрта асрлар бошида аслзода аёлларнинг диадема ва чамбарлари албатта жавохир ва феруза тошлар билан безатилган. Жавохир тошлар безак сифатида қўлланганда уларнинг ёнига сердолик яъни ярим қимматбахо тош хам қўйилган. Бу икки тошнинг ёнма-ён туриши Тиш ва милкларни мустахкамлайди. Бош кийим зумрад тошлар билан безатилса, у вахимага тушишга йўл қўймай, кишини турли хатарлардан асрайди дейилган. Қохин, афсунгар, ва кимёгарларнинг бош кийимлари магнетит – магнит темир-тош каби сирли маъданлар билан безатилган. Алкесандр Македонский тўғрисидаги афсона хам шундан далолат беради: «Македонсик Хиндистонга юриш қилишга хозирлик кўраётиб, Хинд дарёсидан ўтганда ибодатхонага дуч келади. У ерда кохинларнинг қора металдан ясалган тож-чамбарини қўриқлаб туришганини кўради. Бу тожнинг олд тарафи ёқут, лаъл тошлар, ён тарафлари шунга ўхшаш тошлар, олтин гардишлар билан безатилган, ўртасида қора тошлар жойлаштирилган бўлади.

Кохинлар шохни ушбу тожни фақат илохнинг ўғлигина бошига кийиши лозимлиги, акс холда оқибати ёмон бўлишидан огохлантиришади. Александр ўзини шундай инсон хисоблаб, ибодатхонадаги тожни кияди ва шу захоти хотирасидан ажралиб, Хиндистонга юриш режасини буткул эсидан чиқаради. Тожга ўрнатилган ўша қора тошлар магнетит бўлиши мумкин.” Эрамиздан аввалги 3 -1 мингинчи йилликда бронза даври ва темир даври бошларида соч тўғноғичлар энг оммалашган безак ашёси хисобланган. Улар узун таёқча кўринишида бўлган. Бир учи ўткир кейинги учи эса ялпоқ шаклда бўлган ва унга тасвир туширилган. Бақтрия ва Хоразмда олиб борилган шундай қазилмаларда шундай соч тўғноғичлари топилган. Жанубий Бақтрияда эса олтин тўғноғич билан сочи бошига турмакланган аёл қабри топилган. Сиз бош кийимларининг келиб чиқишига қизиқсангиз бизнинг кейинги сухбатларимизни хам тинглаб боринг. Кейинги сухбатимизда бош кийимларга туширилган суратларнинг маънолари хақида хам гаплашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top