MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорман.

Азиз биродарлар, ўтган эшиттиришларимизнинг бирида ваъда берганимиздек, баъзи таълимотлар ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирсак. Бу йиғилишга сабаб,

несториянлик баҳси эди. Несториянлик суриялик рохиб Несторий исми билан

боғлиқ. Несторий ёшлигидан рохиблар қўлида тарбия кўриб, машҳур хушхабарчи

бўлиб танилади. Аввал уни Антиохиядаги жамоатга чўпон қилиб сайлашади.

428 йилга келиб император Федосий IIчи томонидан Константинополда папа, яъни

патриях лавозимига кўтарилади. У папа бўлиши билан сохта таълимотчиларни ер

юзидан йўқ қилишга ҳаракат қилди. Несторий бу таълимотдан кейин ўзи сохта

таълимотда айбланди. Несторий Марямни “Худонинг онаси” ўрнига “Масиҳнинг

онаси” деб номлашни таклиф бергани учун шу айбни қўйишган. 431чи йилда

йиғилиш Несторий ва унинг издошлари Рим империясидан сургун қилинди. 496чи

йилда Хлодвик бошчилигидаги франк қабиласи Римга ҳужум қилиб,

Гот қабиласини у ердан ҳайдаб чиқаради.

Хлодвик Рим папасини ўз ҳимоясига олади. Франк қабиласи бу даврда Европада катта империя бўлиб танилади. Бу ҳолат Ғарбий жамаотни бутун Европа бўйлаб хушхабарни ёйиб бориш учун имконият яратди. Хушхабарни бундай кенг ёйилиб борилиши Рим папаси ғарбий жамоатни “Католик”, яъни “Бутун жаҳон” жамоати деб аталишига кўпроқ эътибор бера бошланди. Собиқ Рим империяси иккига бўлигандан кейин, Ғарб жамоатини битта Рим папаси, Шарқий жамоатни эса 4та папа бошқарар эди. 476чи йилга келиб Ғарбий Рим империяси қулади.

Авваллари ҳам Рим нозири империядаги бошқа нозирлар устидан ҳукмронлик қилишга интилиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Мана энди Рим папасига жамотлар устидан якка ҳокимлик қилиш имконияти вужудга келди. Энди Рим папаси жамоатда ўзи қарор чиқарар ва ҳар қандай баҳсларни у ҳал қилар эди. Келинг азиз биродарлар, шундай қарорлардан айримларини сизнинг эътиборингизга маълум қилсак. Рим жамоати таьлимоти ва қарорлари: Папа жамоатда бош ва гуноҳсиз; жаннат дўзах орасида покланадиган жой бор; хизматчилар никоҳсиз бўлиши керак эди; чўмдирилиш учун сув олиб сепилар эди. Айнан шу удумлар ҳозирги кунгача сақланиб қолган.

Хуллас шунга ўхшаш айрим қарор ва таълимотлар. Шундан кейин шарқий жамоат бу чиқарилган қарорлар Муқаддас Китобга мос келмаслигини айтиб, ўзларини “Православ”, яъни “Тўғри фикрловчи” жамоат деб аталишига кўпроқ эътибор бера бошлашди. Ҳурматли биродарлар, ҳар қандай таълимотларни Муқаддас китобга асосланган ҳолда текшириб кўриш ҳеч қачон зарар қилмайди.Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com сайтимизга мархамат қилиб, керакли маълумотларга эга бўлинг. Хайр, соғ-саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top