3:30

Мой суртиб танлаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Худонинг қадимда баъзи инсонларни пайғамбарлар орқали танлагани ва бу иш ўта масъулиятли ва тўлиқ Худога бўйсунишни талаб этиши хақида суҳбатлашган эдик. Эсингиздами, Худонинг амр қилганига қарамай, Шоул Омолоқий халқининг мол-қўйларини йўқ қилиб ташламади. Эски ахддаги Омолоқийлар халқи рамзи бу танавий ҳаёт тарзининг яққол намунаси эди. Бу эса Худонинг бу дунё билан ва ўзимиздаги эски табиатимизни йўқ қилиб ташлаш ҳақидаги буйруғи эди. Бу дунё ва бизнинг эски табиатимиз ва танамиз Худога қарши. Агар сиз бу дунёда Муқаддас Руҳ амри билан яшаётган бўлсангиз, дунё сизни ёмон кўради. Худди Омолоқий халқи Исроилга биринчи ҳужум қилганидек, танамиз ҳам бизга биринчи бўлиб қарши чиқади. Танангизга куч ва ғалаба манбаи деб қараманг. Ундан ҳеч қандай фойда йўқ. Фақат Исо Масиҳга қаранг.

Narrator 2 Бундай вазиятда Шоул нима қилди? “Шоул Хавиладан Мисрнинг шарқидаги Шургача бўлган жойлардаги Омолек халқини тор–мор қилди. У Омолек шоҳи Ўгахни тириклайин қўлга олиб, халқини бутунлай қириб ташлади. Шоул ва унинг одамлари Ўгахни ҳамда унинг энг яхши қўй–молларини, бузоқ–қўзиларини, жамики яхши нарсаларини аяб, сақлаб қолишди. Уларни бутунлай йўқ қилиб ташлашни исташмади. Фақат арзимас, нуқсонли ҳайвонларини йўқ қилишди.” Шоулнинг бу муаммоси бугунги кундаги имонлиларимиз ҳаётида ҳам мавжуд. Бу танада яшар экансиз, унинг истакларига бўйсунаверсангиз, яхши билан ёмоннинг фарқига бормай қоласиз. Вино ичишнинг нима ёмон томони бор? Худо бу дунёга ва танага тегишли нарсаларнинг ҳаммасини йўқ қил дейди. Биз эса ўзимизча яхши деб ҳисоблаган нарсаларимизни олиб қоламиз. Коринфликларга китобида ҳам бу ҳақида шундай ёзилган:

Narrator 1 “Бинобарин, Эгамиз шундай деган: “Халқлар орасидан чиқинглар, Улардан ажралиб чиқинглар, Ҳаромга қўл теккизманг, Шунда Мен сизларни қабул қиламан.” Сизга бу дунёнинг энг яхши нарсалари керак эмас. Улардан ҳалос бўлинг.Шоулга ўхшаган бўлманг. Худованд сизга Ўзига хизмат қилишингиз учун имконият беряпти, агар Унга тўлиқ бўйсунмасангиз, бу имкониятдан маҳрум бўласиз. Худо бизни бу дунёнинг ботқоқлигидан олиб чиқади. Бизни ювиб тозалайди, янги одамлар қуршовига қўяди. Биз Унинг Шохлигида Муқаддас Рух кучи билан яхши хизмат қилишимиз учун бизни танлади. Биз Унинг Каломини айтганимизда, Худованднинг Ўзи биз томон одамларни жалб қилади. Биз Унинг сўзини бўлишганимизда, уларга иккинчи имкониятни бергандек бўламиз. Бугунги кунда нафақат имонлилар, балки жамоат ҳам бошқаларни жалб қилиш учун дунёвий мусиқалардан фойдаланяпти.

Narrator 2 Калом яна давом эттириб дейди: “Эгамиз Шомуилга шу сўзларни аён қилди: “Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб, тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди.” Шоул ўзича Худонинг ҳамма айтганини тўлиқ бажардим деб ўйлаган, аммо Шомуил унга шундай дейди: “Шомуил Шоулнинг олдига келганда, Шоул: — Худо сизни ёрлақасин! Мен Эгамизнинг амрини адо этдим, — деди. — Агар шундай бўлса, қулоғимга эшитилаётган қўйнинг маъраши нимаси? Мен эшитаётган сигирнинг бўкириши нимаси? — деб сўради Шомуил. — Одамларим Омолек халқининг ҳайвонларини тортиб олди, — деди Шоул, — Эгангиз Худога қурбонлик қилиш учун қўй, сигирларнинг энг сараларини аяб, сақлаб қолишди. Қолганларини эса бутунлай қириб ташладик.” Шундан сўнг Худонинг Муқаддас Руҳи уни тарк этди. Аммо тилагимиз, бу Муқаддас Руҳ сизни асло тарк этмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top