2:55

Руҳий ғалаба 203

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларида ғойибона учрашиб турганимиз учун Отамизга шукроналар айтамиз. Азиз биродарлар, Муқаддас китобни ўқиганимизда, ҳамма ерда шуни кўришимиз мумкинки, масиҳий инсон ўз гуноҳларини қолдириб, комиллик сари интилиши лозим. Келинг, ҳозир Муқаддас китобга мурожаат қиламиз. 1Бутрус китоби 1 боб 5 оятдан 7 оятгача бўлган жойлар: “Охирзамонда очиқ кўринишга тайёр бўлган улуғ нажотга эришмоғингиз учун, имонингиз туфайли, Худонинг қудрати билан қўриқланмоқдасизлар.

Шу сабабдан беҳад хурсандсизлар. Ҳозир турли васвасалар туфайли бироз қайғуришингизга тўғри келсада, лекин бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб синалади. Шу сингари, олтиндан ҳам қимматли бўлган имонингиз синовдан ўтиб, Исо Масиҳ осмондан зоҳир бўлгач, сизларга мақтов ва шон-шараф келтирсин. Биз ҳар биримиз руҳий комилликка интилишимиз керак. Жинларни қидириш ва уларни ўзимизча енгиш эса ҳозирча бизнинг ишимиз эмас.

Буни Худонинг Ўзи бизнинг ўрнимизга амалга оширади. Бундай жангларда Худованд ғалаба қилишига хеч кимда шубха бўлмаса керак. Ҳаворий Павлус ҳам ўзининг мактублари орқали Худованднинг каломига ва Унинг амрларига қулоқ тутиб, кўпроқ У ҳақида билим олишимизни истайди. Масиҳийларнинг юрагини тубидан чиқаётган севги бу Худованд берган инъомдир. Кимки Худованднинг этагига икки қўллаб ёпишиб олса, албатта Худованд шу инсонга Ўзининг марҳаматидан бебаҳра қолдирмайди. Худованддан келадиган севги ҳеч қандай эмоцияга ёки иккиюзламачиликка мос келмайди. У инсонларга, яъни масиҳийларга қандайдир иъном берса, албатта барчаси табий равишда бўлиши керак.

Агар сизга Худованд севиш иъномини берган бўлса, албатта у доимо ўсиб-улғайиб бориши керак. Нафақат севги, бошқа иъномларни ҳам доимо ўсиб бориши учун имконият беришимиз керак. Нима учун биз масиҳийлар шундай билимга ва севгига эга бўлмоғимиз керак? Чунки Худонинг Ўзи севгидир. Масиҳий инсонни кўрган ҳар қандай инсон Худонинг ҳақиқий фарзанди эканлигимизни билишлари керак. Худованднинг барча кўрсатмаларига амал қилиш, душманни руҳий жангда енгиб чиқиш деганидир. Азиз биродарлар, барчангизга Худованд ёр бўлсин деб, бугунги эшиттиришимизни якунламоқчиман. Оилангизга тинчлик ва хотиржамлик тилаб қоламиз.

Шу билан бирга сиз, азизларга ўзимизниг электрон почтамиз манзилини ҳам эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Ҳурматли биродарлар, сизларнинг фикр ва мулоҳазаларингиз битилган ҳар бир мактубингиз биз учун қадрлидир. Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top