2:47

Руҳий ғалаба 365

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, бугунги мавзумизни барчамизга яхши таниш бўлган, бир мавзуга бағишламоқчиман.

Яъни қувғин мавзусига. Шайтон нафақат иккиланишни, қолаверса бизни имонимизни синдириш учун қийин шароитларни ҳам ишлата олади. Шайтоннинг бирдан-бир мақсади — имонли биродарларнинг ҳаёти жуда қийин кечишини таъминлашдир.

Ҳаётидан доимо нолийдиган имонли киши бир кун келиб, Худодан юз ўгириши мумкин. Шайтон эса ушбу усулни яхши тушунади. Шайтоннинг энг ривожланган усулларидан бири бу қувғиндир. Қувғинга учраган биродар, ўзини оиласини сақлаб қолиш учун кўп нарсага рози бўлиши мумкин.

У инсон билан қанчалик суҳбатлашсак ҳам, унинг хаёлида фақат жон сақлаш бўлади. Бир биродаримиз бир воқеани сўзлаб берган эди. Бир оила қувғинга учраган экан, шунда биродаримиз у оила бошлиғи билан учрашиб унга далда бериш мақсадида Муқаддас Каломдан бир оятни уқиш учун ўз Каломини очади.

Шунда қувғинга учраган биродаримиз, унинг қўлидан Каломни юлиб олиб, “менга бу китобни бошқа кўрсатма, барчаси шуни деб содир бўлди”, деб айтади. Китобни эса хонанинг бошқа бир бурчагига қараб улоқтиради. Азиз биродарлар, мана шу воқеа қувғиннинг бир кўриниши десак бўлади.

Азиз биродарлар, агар масиҳийлик тариҳига эътибор қаратадиган бўлсак, жуда кўплаб масиҳий биродарларнинг жуда қийин азобларни бошидан кечирганини кўришимиз мумкин. Шайтон асрлар давомида қувғиннинг турли усулларни масиҳийларга қарши ишлатиб келмоқда. Азиз биродарлар, шайтон доимо масиҳий инсонларга қаршидир.

У масиҳийларни энг нозик жойини яхши билади. Кимдир қувғинларга қарши тура олиши мумкин, лекин шайтон уни имонда осонгина иккилантира олиши мумкин. Кимдир эса ўз имонига содиқ қолиши мумкин, лекин шайтон уни осонгина васвасага дучор қила олиши мумкин.

Шайтон ўзининг айёрлигини ишга солиб бутун халқларни гуноҳга ботирганини яхши биламиз. Азизлар, биз шайтонга қарши тура олишимиз учун, Худога яқинроқ юришимиз керак. Унинг Каломини қўлдан қўймай ўқишимиз ва доимо ибодатда бўлишимиз керак.

Шундагина шайтон ҳар бир имонлини четлаб ўтади. Ўйлайманки, орамизда ҳеч ким Худодан узоқлашишни истамайди. Ахир халқимиз айтади-ку: “Тўдадан ажралганни бўри ер,” — деб. Азизлар, келинг ўз жамоатимиздан ажралмайлик. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Азизлар, келаси мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top