2:51

Руҳий ғалаба 205

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлсада яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Азизлар, марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Айниқса савоб ишлар, хеч кимга нажот келтирмайди.

Азиз биродарлар, Самога Худованднинг олдига бориш учун инсон ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан ҳеч нарсани амалга ошира олмайди. Ишаё пайғамбар шундай деган эди: “Ҳаммамиз ҳаром бўлиб қолдик, яхши ишларимизнинг ҳаммаси хайз латталари кабидир. Япроқлар каби сўлиб боряпмиз. Айбларимиз шамол каби бизни учириб кетяпти”. Ишаё китоби 64 боб 6 ояти.

Азизлар, агарда инсонлар орасида Cамога ўзининг солиҳлиги бўйича борадиган одамлар топилганида, албатта бу ҳаворий Павлус бўлар эди. Филиппияликларга мактубининг 3 боби 4 оятида шундай ёзилган: “Қолаверса, мен ўз фазилатларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса: “мен ўз фазилатларимга ишонаман”, — деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман”. Албатта ҳаворий Павлусда мақтанса арзийдиган кўп имкониятлари бўлган. Унда ҳатто одамлар томонида қаршиликка учрайдиган ҳеч қандай камчиликлар ҳам бўлмаган.

Шундай бўлсада, у ўзини камтарин тутиб бошқалар билан тенг бўлишга ҳаракат қилди. Азизлар, ҳозир дунёга эътибор қиладиган бўлсак, кимдир бирданига яхши амалга ўтирса, бир пасда ҳамма нарсани ёдидан чиқариб қўяди. Худованд эса доимо камтарларни юксалтиради. Одам Худованднинг олдида барча гуноҳлари учун тавба қилганида, шу пайтнинг ўзидаёқ Худованд Ўзининг солиҳлик пардаси билан қоплайди. Агарда инсон ушбу солиҳлик пардасини ўзидан ечиб ташламас экан, бутун умри давомида шу инсон Худонинг кўз ўнгида солиҳлигича қолаверади.

2 Коринфияликларга мактубининг 5 боби 21 оятини биргаликда ўқиб кўрсак: “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди”. Фақатгина Масиҳ бизни тўлиқ шайтоннинг ҳужумларидан сақлашга қодир. Худованднинг кўз ўнгида ҳақиқий солиҳликка эга бўлиш учун, инсон ўз кучи билан ҳаракат қилиши керакмас, аксинча солиҳ бўлишни чин юракдан исташи керак. Бир биродаримиз айтганидек, максимум бағишланиш керак, минимум куч сарфлаш керак. Душман ўз рақибини енгиш учун доимо уни чарчаган пайтини пойлайди. Ёки бамайлихотир бўлган пайтда бирдан ҳужум қилади.Азизлар хотиржамликка берилмайлик.

Азиз биродарлар, шундай вазиятлар, биз билан бўлишига йўл қўймайлик. Шунинг билан эшиттиришмиз ўз ниҳоясига етди. Ҳурматли биродарлар, бизнинг сайтимизни манзили ўша-ўша: www.najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top