3:17

Худонинг сўзи 135

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азилар билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Азизлар, Отамиз Худованддан ҳар бирингизга тинчлик ва ҳотиржамлик бўлсин. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзини: Мен меҳрибон чўпонман, деб айтган эди. Қайсики Ўз жонини қўли остидаги барча қўйлар учун фидо қила оладиган. Биз инсонлар қандай қилиб Раббимизнинг севимли қўйи бўла олишимиз мумкин? Бу шундай амалга ошиши мумкин: Худованд кимга Раб Исони берса, шу инсонгина меҳрибон чўпоннинг севимли қўйига айланиши мумкин. Аслида Худованд биз инсонларни дунё яратилишидан аввал, Ўзининг меҳрибон чўпонни қўлларига топширган эди. Фақатгина биз инсонлар адашиб қолган қўйлар каби юрганмиз.

Ҳозирги кунда ҳам адашиб қолган қўйларнинг сони жуда кўп. Юҳанно китобининг 6 боби 37 ва 39 оятларида Раббимиз Исо Масиҳ шундай гапларни гапирган эди. Келинг, биргаликда ўқиб кўрамиз: “Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қўвиб чиқармайман. Мен Ўз иродамни эмас,балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман. Мени юборганни иродаси Унинг Менга берганларидан хеч бирини йўқотмаслигим, балки охирги кунда уларнинг ҳар бирини тирилтиришимдир”. Юҳанно китобини ўқиганимизда шуни гувоҳи бўлишимиз мумкинки, қачонки Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг шогирдларини ортидан эргашишларини сўраганида, шогирдлар сўзсиз эргашишди. Шу ерда бир муҳим нарса мавжуд. Раббимиз ортидан эргашаётган ҳар бир шогирд ўзига яраша доно, ақлли инсонлар бўлган, яъни тўғри фикрлай оладиган инсонлар. Шунинг учун уларнинг ҳар бири эргашиш керакми, йўқми, ўйлаб кўришлари мумкин эди. Бу жойда шуни тушунишимиз мумкинки, Худованд албатта ҳар бир танланган инсонларни юрагида ишлаган, шунинг учун ҳам шогирдларнинг биронтаси ҳам ўзларини тарозига солмай зудлик билан Раббимизга эргаша кетишди. Айтмоқчимизки, Худованд Ўзи танлаганларни албатта Худога эргаштиради. Шу жумладан бугунги инсонлар ҳам меҳрибон чўпоннинг танланган азиз қўйларидир. Раббимизнинг шогирдлари ўйлашган эди: биз ўз танловимизни амалга оширдик, биз ўзимизга керакли нарсани топдик деб.

Ҳатто Юҳанно китобининг 1 боби 41 оятдан 45 оятгача бўлган жойларни ўқиб кўрсангиз, биз Масиҳни топдик деб ҳам айтишган эди. Аслида эса Худованд уларни топиб танлаган эди. Юҳанно китобининг 15 боби 16 оятида “Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим…” деб айтади. Шундай экан азиз биродарлар, Раббимиз Исога эргашишни истаган, лекин меҳрибон чўпонлари қаердалигини тополмай адашиб юрган қўйларни топиш учун Худовандга хизмат қилайлик. Раббимизнинг азиз қўйлари сони янада кўпайиши учун биз ҳам бор кучимизни сарфлашга ҳаракат қилайлик. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимизга якун ясамоқчиман. “Дилкаш” радиосидан узоқлашманг. Ҳурматли биродарлар, сизга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатсам: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top