«Шунда Худованди Карим илонга айтди: — Бу қилган ишинг учун сен ҳамма чорва туёқлари ва ҳамма дашт ҳайвонларидан кўра лаънатисан. Умринг бўйи қорнинг билан юриб, тупроқ ейсан. Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан» (Ибт 3:14-15).
Ассалому алайкум. Ўтган сафар ваъда берганимдек мен Лола бугун сизлар билан аёлнинг энг катта душмани ҳақида суҳбатлашамиз. Хўш ким экан, у аёлнинг душмани?! Худо аёл кишини яратганида унга Ўзида бор меҳрибонликни, раҳмдилликни, севимли бўлиш истагини ва гўзаллигини берган. Ердаги оддийгина аёл ичида Худонинг гўзал сифатларини олиб юради. Бу чиндан ҳам шундай. Биз аёллар қайсидир жиҳатдан Худога ўхшаш қилиб яратилганмиз.
Душман ҳам аёлнинг юрагидаги гўзалликни тушунади ва уни вайрон қилишни истайди. У Худо гўзаллигини ичида олиб юрган аёлга хасад қилади. Шунинг учун ҳам уни барбод қилишни истайди. Илон ўшанда Адан боғидаёқ аёлни алдашга эришди. Шунинг учун ҳам Худо илон билан аёл зоти орасига адоват солди. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега аёллар илонлардан бунчалик қўрқади ва нафратланади. Бу рамзий маънода аёлнинг табиатига сингиб кетган бўлса керак. Аёлдан келиб чиқадиган Зот Исо Масиҳ шайтоннинг бошини эзиб ташлаши керак эди. Шундай бўлди ҳам. Шунинг учун ҳам шайтон ҳозиргача, аёлдан қасос олиш ўтида ёнади. Бунинг учун қўлида келган ишни қилади. Инсоният яратилибдики, шайтон аёл кишидаги гўзалликни, қадр-қимматни, ундаги Худо сифатларини барбод қилишга тиришиб келади. Тарихга назар ташласангиз қиз чақалоқларнинг кўпчилиги қириб ташланган.
Ўғил бўлса қолдирилган, қиз чақалоқлар эса ўлдирилган. Хитойда бир неча йил олдин, қиз чақалоқларни ўлдириш оддий ишга айланиб қолганди. Бу нарса бугун ҳам давом этмоқда. Фақат Хитойда эмас, бутун дунёда оилада қиз фарзанд бўлса, кейинги ҳомиланинг ўғил ёки қизлиги аниқланади. Агар қиз бўлса бу ҳомилани исташмайди. Ҳатто аёлларнинг ўзи ҳам қиз ҳомилани олдириб ташлашга рози бўлади. Агар ўғил бўлса қолдирилади. Бу нимадан далолат. Шайтоннинг аёл кишини ёмон кўришидан эмасми?! Буддизм ва Ҳиндуизм динида аёллар сигирдан ҳам қадрсиз ҳисобланади. Угандада эса аёл киши атрофидаги эркак киши олдида бошини эгиб туриши керак. Уларнинг эътиқодига кўра аёлнинг боши эркак кишининг бошидан баланд бўлмаслиги керак. Бу аёл кишини хўрлашнинг бир кичик кўриниши ҳолос. Европа ва Ғарбий давлатларда кишилар аёллардан фойдаланиб, порнофилмлар ишлашади. Бошқа давлатларда ҳам шундай. Аёл кишидан қул савдосида фойдаланишади. Пул топишни истаган аёлларни алдаб ишратхоналарга сотишади. Мана шу эмасми, аёлдаги гўзал сифатнинг бузилиши. Шайтон шундай қилиш билан аёлдаги Худодан мерос ўтган гўзалликни, аёлликни топтаб, аёлларнинг ўзида ўзларига бўлган нафратни оширмоқда. Аслида аёл киши аёллигидан фаҳрланиши, Худо берган сифатлардан роҳатланиши керак. Аммо шайтон бу гўзалликни бузишга ҳали ҳамон уринмоқда. Мунис ва меҳрибон аёллар! Агар Худо назарида қадр-қимматингиз қандай эканини билмоқчи бўлсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюринг.