Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз биродарлар, Худованд кимгадир нажот берганида, У янги бир шахсни яратади. Иккинчи Коринфияликларга мактубининг 5 боби 17 оятида шундай ёзилади: “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди”. Қайта туғилиш дегани, юқоридан туғилиш деганидир.
Яна Юҳанно мактубининг 3 боби 3 оятини ҳам ўқиб кўрсак: “Сенга ростини айтай, агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди”. Биз инсонлар Худованд билан ярашганимиздан сўнг, ўзимизнинг ҳаракатларимиз билан ҳеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Фақатгина Худонинг Ўзи бизга янги табиатни бериши мумкин. Азиз биродарлар, биз ҳозирчалик ушбу гуноҳкор дунёда яшар эканмиз, биз тавба қилганимиздан кейин ҳам бизни эски табиатимиз тўлиқ ташлаб кетмайди. Янги табиатимиз ва иъномларимиз аста-секин кўпайиб боради холос. Қачонки имон билан Худонинг ёнига келганимизда, биз юқоридан туғиламиз.
Худонинг олдига имон билан келган инсон эски йўлидан боришни хоҳлаганида ҳам Худованд уларни бошқа йўлга бошлаб боради. Юқоридан туғилган инсонларни ҳар бирини ҳаётини албатта ўзгартиради. Янги инсонни ҳаёти ҳам албатта янги бўлиши керак. Муқаддас каломда ҳам Худованд инсонларни ҳаётини қандай қилиб ўзгартирганлиги ҳақида кўплаб мисоллар бор. Масалан, Павлус ёки Заккайнинг ҳаёти. Худованд уларни бир зумда янги инсон қилиб ўзгартирди. Аслида “оқланиш” деган сўз судланувчиларга тегишли. Судья кимнидир кечирса, уни оқлаши мумкин. Судья шу инсонни кечириб оқлаганидан кейин ҳам оқланувчи ўзини айбдордай ҳис қилиши мумкин. Ҳатто ҳар замонда судьянинг олидга келиб, ўз ҳаёти ҳақида ҳисобот бериб туради.
Худованддан олган кечирим эса инсонни бутунлай гуноҳсиз қилади. Энди у ҳеч қачон кечирилган гуноҳларини қайта эсламайди. Азиз биродарлар, кимда-ким ўз ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш сезмаётган бўлса, ибодат орқали Худога мурожаат қилинг. Балки нимадандир воз кеча олмаётгандирсиз. Худованддан ёрдам сўраган инсонни У ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайди. Худога қулоқ солмаслик, инсон ўзи танлаган йўлидан бориши, ёмон фикрларга берилиш — барчаси янги масиҳийча ҳаётни бошлаш учун халақит қилади. Худованд олдида тавба қилганимизда У ҳар биримизнинг гуноҳларимизни кечиради, лекин эски табиатимиз бизнинг танамизда яшайди.
Қачонки самога Худонинг ёнига борган пайтимизда У бизни тўлиқ ўзгартириб янги инсон қилиб яратади. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.