3:17

Болаларнинг ўсишига ёрдам 232

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, барчамиз қачонлардир ёлғон гапирганмиз. Ҳозир Раббимиз Исо Масиҳга ишонганимиздан кейин ростгўй бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Азиз ота-оналар, биз қандай ота-она бўлсак, болаларимиз ҳам худди шундай тарбия топадилар. Албатта, кимдир сизни алдаб ёлғон гапирса жаҳлингиз чиқади. Энди ўзингиз бировга ёлғон гапириб алдасангизчи? Бир зум бўлсада шу инсонни ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг.

Менимча, натижадан ҳеч ким хурсанд бўлмайди. Кўпинча болалар ҳам ёлғон гапириб, ўзларини оқлашга уринишади. Ёки бўлмаса ниманидир айтишга уялсалар, баъзида ҳатто қўрқсалар ҳам ёлғон гапиришади. Тўғриси, шахсан менда шундай бир ҳиссиёт борки, ёлғон гапирган болани ёки катта инсонларни ҳам тезда илғаб оламан. Агар фарзандингиз тез-тез ёлғон ишлатиб турса нима қилиш керак? Аслида ёлғон бу ёвузлик. Худованд бу ҳақиқатдир. У ҳеч қачон ҳеч кимга ёлғон гапирмайди. У Ўз Ўғлини юбориш тўғрисида бизга ваъда берган эди.

Ваъдасини устидан чиқди. Болаларнинг ёлғон гапиришига кўпинча арзимаган бир иккита нарса сабабчи бўлиши мумкин экан. Мана шу сабабларга ҳам болаларнинг ота- онасини ўзлари сабабчи. Масалан, бола уйдаги қимматбаҳо идишни синдириб қўйди. Албатта ушбу иш учун онасида калтак ейишини яхши билган бола: мен қилмадим, деб туриб олади. Ёки бўлмаса ўз ўкасини, акасини айиблайди. Демак, онасидан қўрққанлиги учун ёлғон ишлатишга мажбур бўляпти. Иккинчи сабаб эса, ота-она бола билан яхши муносабат ўрнатмаганлиги учун, яъни дўстона муносабат демоқчимиз.

Бола ўзининг юрагидаги муаммолар ҳақида ёки хурсандчиликлари ҳақида балки ота- онасига гапиришга уялади. Шундай пайтларда бола учун энг яхши дардкаш бу ўзининг яқин дўстларидир. Ўзининг ёши билан тенг бўлган болалар эса унга қандай йўл кўрсатиши мумкин? Буни сиз азиз биродарларга гапириб ўтиришга хожат бўлмаса керак. Ота-онанинг мана шу икки сабаби туфайли болалар кўпинча ёлғон гапиришга мажбур бўлади. Азиз ота-оналар, болангиз билан дўстона муносабат қилинг. Уларни бўлар-бўлмасга калтаклаб урушманг, шундагина у сизга ўз юрагини очади. Болага ҳар қандай шароитда ҳам ростгўй бўлишини ўргатиб боринг. Тўғриси, мен шуни биламанки, баъзи бир мамлакатларда ёлғон гапириш энг уятли ҳисобланади.

Болаларга қанчалик оғир бўлмасин, доимо ростгўй бўлишни ота-онаси ёшлигидан ўргатиб боради. Албатта биз ҳам шу нарсага ҳаракат қилиб кўришимиз мумкин. Ҳатто кичгинагина ёлғон ҳам катта муаммоларни туғдиришга қодир. Шу нарса доимо ёдимизда бўлсин, азиз биродарлар. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top