3:17

Болаларнинг ўсишига ёрдам 235

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи болажонлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга раҳматлар айтамиз. Азиз ота оналар, кўпинча болаларимиз уйда ўзининг ака укалари ёки кўча куйда бегона болалар билан урушиб қоладилар. Шундай пайтларда биз катталар қандай йўл тутишимиз керак? Агарда кимдир сизнинг болангизни урса, шу болани сан ҳам ур, деб ўргатмаслигимиз яхши бўлар эди. Чунки болани урган кишига қўл кўтариб уни ҳам уриш, бу қасос олиш билан баробар нарса экан.

Қасос олиш эса фақат Худовандга тегишли. Худованд баъзи бир одамларни ҳам қасос олиш учун уларга ҳуқуқ берган. Масалан, милиция, ўқитувчилар ва ота оналар, деб айтишимиз мумкин. Худованд албатта шу инсонлар орқали Ўзининг режаларини амалга оширади. Шунинг учун биз болаларимизга кимдандир қасос олгин, деб ўргатмаслигимиз яхши бўлар эди. Энди азизлар, шу масалани бошқачароқ фикрлайдиган биродарларимиз ҳам йўқ эмас. Масалан, улар айтишадики: агар болани кимдир урса, бола ўзини ҳимоя қилиш учун у ҳам уруши керак, деб. Балки бу гапда ҳам қайсидир маънода жон бордек.

Лекин ҳеч қачон масиҳий болами ёки ўсмир, ёки бўлмаса ҳатто катта инсонлар ҳам биринчи бўлиб ҳеч қачон қўл кўтармаслиги керак. Албатта, бола ёки катталар ўзларини ҳимоя қилишлари керак. Айниқса ҳозирги биз яшаб турган замонда. Шунинг учун болаларни ҳаётида спортга алоҳида эътибор берганимиз яхшироқ. Худованд хоҳлайдики, биз ҳатто душманларимизни ҳам севишимизни. Биз инсонлар ким бўлишидан қаътий назар уларни ёмон кўришга ҳаққимиз йўқ. Худованд барча инсонни бир хил севади.

Баъзида айрим биродарларимиз: ҳа, мен уни яхши кўраман, деб айтади, аммо юрагининг бир четида шу инсонга нисбатан нафрат бўлади. Демак, ҳали ўша инсонни яхши кўролмаяпмиз. Энди биз ўз кўзимиз билан кўриб таниб турган инсонимизга шундай ёмон муносабатта бўлсак, қандай қилиб кўзимиз билан кўрмаган Худовандни севаман, деб айта оламиз? Раббимиз Исо Масиҳ айтадики, биз инсонлар бир биримизга меҳрибон бўлишимиз керак. Доимо инсонларга яхшилик қилишни ўрганиб, қўлимиздан келгунича яхшилик қилишимиз зарур.

Римликларга мактубининг 12 боби 17 оятида шундай ёзилган: “Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар. Барча одамларнинг кўзи олдида яхшилик қилишга интилинглар”. Шу оятга асосланиб айтиш мумкинки, одамларга доимо яхшилик қилишга ўрганишимиз керак. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Мен сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор айтиб ўтмоқчиман: www.najot.com Вақт топиб, aлбатта сайтимизга марҳамат қиласиз деган умиддамиз. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча ҳайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top