3:28

Болаларнинг ўсишига ёрдам 238

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада сизлар билан соғ омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз болажонлар, ёдингизда бўлса, ўтган эшиттиришларимизнинг бирида сизга Юсуф ҳақида Муқаддас Китобдан ҳикоя қилиб берган эдим. Бугун шу ҳикоямизнинг давомини биргаликда тинглаймиз. Эшиттиришимиз сўнгида ер юзида одамлар кўпайиб бориб, улар Худога нисбатан кўп гуноҳлар қилганлиги ҳақида айтиб ўтган эдим. Мана Худованд ортиқ бунга қараб туришни истамади ва гуноҳга тўлиб-тошган халқни йўқ қилиш учун ер юзига тўфон юборишга аҳд қилди.

Гуноҳкор одамлар ичида яккаю ягона одам бор эди. Унинг исми Нуҳ эди. Худованд унинг оиласига шафқат қилишга қарор қилди. Бу оила ҳалок бўлмасдан қутқарилиши учун Худованд Нуҳга кема ясашни буюрди. Бу кема бир юз йигирма йил давомида ясалди. Шу вақт мобайнида Нуҳ одамларга гуноҳ учун яқинлашиб келаётган жазо — тўфон ҳақида гапирар эди. У қурилишда унга ёрдам берганларга ҳам, шунчаки, иш қандай кетаётганига қизиқиб келганларга ҳам мурожаат қиларди. Бироқ одамлардан бирортаси ҳам Нуҳга ишонмади.

Одамлар Нуҳни ақлдан озган чол деб мазах қилдилар ҳамда Нуҳ ўз оиласи ва жониворлари билан кемага кираётганда эса унинг устидан кулдилар. Нуҳнинг кетидан Худованднинг Ўзи эшикни ёпиши билан осмон қора булутлар билан қопланди ва Худованднинг ҳукми бошланди. Фаришталар бир юз йигирма йил аввал ваҳима билан бир-бирига етказаётган сир аён бўлди. Ғам-ташвишсиз яшаётган одамзод насли Тангри оғзидан “Ўзим яратган одамзодни ер юзидан қириб ташлайман” деган ҳукмини эшитди.

Калтабинлик билан роҳат-фароғат вақтини қўлдан бой берган имонсиз халқни шунчаки жазо эмас, балки ер юзидан бутунлай йўқ қилиш кутмоқда эди. Ахир одамзоднинг узоқ вақтгача Худовандга нисбатан қилган итоатсизлиги ҳеч қачон жазосиз қолмайди, агарда одамзод тавба қилмаса албатта. Ҳа, қилинган гуноҳлар учун Худованд томонидан бериладиган жазо куни келди ва бир юз йигирма йиллик роҳат-фароғат вақтидан сўнг атиги бир юз тўқсон кун ичида бутун инсоният йўқ қилиндики, гўёки улар ҳеч қачон ер юзида бўлмагандек. Азиз болакайлар, Худованд ҳар бир инсонни сабр-тоқат билан тавба қилишини кутиб турибди.

Агар орамизда ҳали Худованддан кечирим сурамаган болалар бўлса, ҳозирнинг ўзидаёқ: Худойим Исо Масиҳ, мени кечир ва мени юрагимга кир. Мен Сен билан келажакда жаннатда бирга бўлишни истайман, деб айтиши мумкин. Худованд эса сени албатта эшитади ва кечиради. У раҳмдил. У Ўзининг ягона Ўғлини сен ва мен учун хочга ўлимга юборди. Азизлар, бизнинг электрон почтамизга мактуб йўллашингиз мумкин. Кимдир Худодан кечирим сўраб ибодат қилган бўлса, албатта мактубингиз орқали бизга маълум қилинг. Манзилимиз: www.najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top