3:33

Турли хилликлар

MP3

«Марфа, Марфа, бунча уриниб ташвишланмасанг! Зарур бўлган биттагина иш бор. Марям эса ўзи учун яхши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди» (Лука 10:41).

Ассалому алайкум. Атрофимиздаги аёлларга қара эканман, биз аёллар қанчалик турли хил эканимизни кўраман. Биз аҳммамиз аёлмиз. Бизда бир Худо берган бир хил сифатлар бор. Бироқ ҳаёт тарзимиз, ҳаётга, нарсаларга бўлган муносабатимиз бутунлай бир-биримизникига ўхшамайди. Биримиз ёш, биримиз қари, биримиз ўрта ёшда, биримизнинг фарзандларимиз катта бўлиб қолган, биримиз эса эндигина фарзандли бўлдик. Бу турли ёшдаги аёллар бирга тўпланишса борми, бир-бири учун нақ ҳазинанинг ўзи бўлади қолади. Каломдаги Марфа ва Марям ҳақидаги парчани ўқир эканман, дугоналарим орасида Марфа ба Марямларни кўраман. Баъзилари уйнинг тозалигига ҳаддан ташқари эътибор берадиган, меҳмон кутишни ўрнига қўядиган, ҳар қачон уйи дўстларига очиқ бўлган аёллар.

Баъзилари эса, ишга, ўрганишга, билим олишга ва Калом мутоала қилишга ўч бўлган аёллар. Бундайларни мен Марфа билан Марямга ўхшатаман. Биз турли хил бўлсак ҳам, ҳар биримизнинг афзаллик томонларимиз бор. Ҳеч бир аёл мукаммал эмаслигини яхши биласиз, шундай бўлса ҳам аёлнинг ўзига бошқа бир аёлнинг қўлидан келмайдиган афзаллик жиҳати бор. Марфа билан Марямда ҳам шундай эди. Калом Марфа билан Марям ҳақидаги парча орқали биз аёлларга уларнинг афзалликлари ва хатолари ҳақида ўргатишни истайди. Худо баъзан биздан ўз ишларимизга ўралашмай, бироз тўхтаб, Унга қулоқ солишимизни, Ундан ўрганишимизни истайди. Бу нарса ишлар билан банд бўлишдан кўра кўпроқ фойда беради. Тасаввур қилинг бир ишингиз ҳеч ўхшамаяпти. Уни яхши чиқариш учун ҳамма нарса қилиб кўрдингиз, ҳолдан тойдингиз, лекин Худога мурожаат қилиш ҳаёлингизга ҳам келгани йўқ. Шундай пайтда ишни қўйиб, Худодан ёрдам сўрасангиз, Уни тингласангиз, муаммонгизга ечим топилади, қўяди. Менинг бир дўстим бор у шундай дерди: «Мен университетда бирор бир масалани ечолмасам, дарров осмондаги Отамга қўнғироқ қиламан, У қандайдир йўл билан менга масаланинг тўғри ечимин кўрсатади».

Бу жуда ибратли иш. Биз ҳам ҳаётимиздаги бирор бир масалаларни ечолмасак, Худога мурожаат қилишимиз мумкин, ҳатто керак ҳам.

Бизнинг турли хиллигимиз Худони қувонтиради. Бу турли хиллик баъзида бизни қониқтирмайди. Атрофимиздаги аёлларнинг ҳам бизга ўхшаш бўлишларини истаймиз. Уларнинг биздан бошқача эканини қабул қилолмай қоламиз. Ана шунда эски душманимиз шайтон биздан уларни ҳукм қилишимизни сўрайди. Шу фикр ҳаёлингизга келганида бир он тўхтаб, Худо айнан мана шу турли хиллигимизни ёқтиришини ўйланг. Ҳамма сиз каби бир хил бўла олмаслигини эсланг. Уларни борича, қабул қилишни ўрганинг. Худо сизни борича қабул қилди-ку! Мана шу нарсаларни эслаб, Худога мурожаат қилинг. Худо уларнинг турли хилликларидаги баъзи нарсаларни ёқтирмас, аммо вақт ўтиб, уларнинг ҳатоларини тўғрилайди. Фикрларини ўзгартиради. У сиз истаганингиздай эмас, Ўзи истаганидай ўзгартиради. Азизлар биз аёллар ҳақидаги мавзу ҳеч қачон тугамайди. Агар сиз ҳам мана шу мавзуларга қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top