3:13

Хонадонда микроблар

MP3

Ассалому алайкум саришта бекалар. Микроблар. Улар ҳаётимиз, саломатлигимиз учун қанчалик зарарли эканлиги, албатта, ҳар бир киши учун аён. Шунга қарамай, уларнинг ҳаётимизга таъсирини буткул йўқотишнинг имкони йўқ. Аммо бироз бўлса ҳам, улардан ҳимояланиш мумкин. Бунинг учун микроблар «макон»идан хабардор бўлишимиз лозим. АҚШдаги Аризона университетининг Микробиология бўлими олимлари хонадонимиздаги энг кўп микроб йиғадиган 10 та ашёни аниқлашди. Қуйида улар билан сизни таништириб чиқамиз. 1. Ошхона тахтакаши. Баъзан уй бекаларимиз тахтакашда бирор бир нарса тўғраганидан сўнг, уларни ювмасдан, шунчаки артиб қўядилар. Бироқ бу нотўғри. Олимларнинг аниқлашича,тахтакаш микроблар учун энг яхши ва қулай маскан ҳисобланар экан.

Шу сабабли тахтакашни доимо иссиқ сувда ювиб, сўнг яхшилаб артиб, қуритиш лозим. Олимлар товуқ, балиқ, гўшт маҳсулотлари учун, қайнатилган сабзавотлар учун, нон учун, мевалар учун алоҳида-алоҳида тахтакашлар ишлатишни маслаҳат беришади. 2. Телефон гўшаги. Телефон гўшагини 2-3 кунда бир маротаба яхшилаб артиб туриш лозим. Чунки айнан шу ер ҳам микроблар учун жуда қулай. Шундай экан телефон гўшагини ҳар куни спиртда намланган матода артиб туринг. Шунда телефон гўшаги сиз учун хавфсиз бўлади. 3. Идиш ювгич (губка). Идиш ювиш учун ишлатиладиган латта ёки губкаларни ҳар ҳафтада алмаштириб туриш лозим. Чунки улар аксарият ҳолларда нам бўлади. Нам буҳит эса микроблар учун мисли ҳаво вазифасини ўтайди. Шу сабабли ҳар ҳафта янги идиш ювгичдан фойдаланишга одатланган маъқул.

4. Ҳаммом пардаси. Ҳаммомдаги пардалар ҳам микробларнинг севимли жойи эканлиги кимнинг ҳаёлига келибди, дейсиз? Бироқ олимлар буни аниқлашди. Улар бир ойда бир маротаба ушбу пардаларни ювиб тозаланган янги пардаларга алмаштириш лозим, дея таъкидлашмоқда. 5. Ахлат челаги. Ошхона ҳаммом ва ҳожатхонадаги аҳлат челакни бир ойда икки маротаба махсус дезинфексияловчи суюқликлар билан тозалаб туриш лозим. 6. Кир ювиш машинаси ҳам ўзида микробларни тўплаш ҳусусиятига эга . кир ювиш машинаси ичидаги резина зичлигини ҳам 1ойда икки марта махсус суюқликлар билан тозалаб туриш лозим. 7. Пулт. Қўлдан қўлга ўтиб, бутун оила учун хизмат қилувчи пултларда микроблар яхшигина кўпайиш билан бирга тарқали хусусиятига ҳам эга.

Ахир у бир куннинг ўзида қаерларни саёҳат қилмайди дейсиз? Шундай экан уни бир кунда икки маротаба спиртда намланган латта билан артиб туриш керак. 8. Эшик дастаги. Уй тозалаш, вақтида аҳамиятсиздек туйилган эшик дастаги микорблар учун, аслида катта аҳамиятга эга. Эшик дастагини ҳар куни уй тозалагандан сўнг сочиқда ёки спиртда ҳўлланган матода артиш тавсия этилади. 9. Тиш чўткаси. Тиш чўткаси тишларимизни тозалаб, уларга оқлик ва кўрк бахш этади. Аслида эса, унинг ўзи ёрдамга муҳтож. Чўткаларни ҳар уч ойда янгисига алмаштириш, уни ҳар ҳафта эса тиш пастаси аралаштирилган иссиқ сувда ювиб туриш лозим. 10. Компютер клавиатураси ва сичқонча. Микробларнинг навбатдаги макони бўлмиш компютерни ҳам бактериаларга қарши воситага шимдирилган пахта бўлаги билан артиб тозалаш керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top