Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг: “Дилкаш” радиоси сиз билан. Азиз радио тингловчи биродарлар, бизга маълумки, жанг майдонидаги олиб бораётган руҳий жангимиз янада самаралироқ бўлиши учун, албатта, бор кучимизни ибодатга қаратмоғимиз зарур. Бунинг учун бутун танамизда Худованд томонидан берилган ҳимоя кийимларини ҳам кийиб олишни ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Ибодат қилганимизда фақатгина “мени ҳимоя қилгин, Худованд”, деб айтишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун бутун кучимизни ва эътиборимизни ибодатга қаратишимиз зарур.
Ибодат қилишни ҳам бир нечта қисмларга ажратиб чиқишимиз мумкин. Демак: интенсивный ибодат, тинч ибодат, шахсий ибодат, хурсандчилик ила қилинадиган ибодат, эринчоғлик ибодатлар — хуллас ушбу рўйхатни яна давом эттиришимиз мумкин. Худовандга маъқул ибодат эса чин юракдан бўладиган ибодатдир. Чин юракдан деганимизда, барча ташвиш ва муаммоларни унутиб, фокусимизни шайтон билан бўладиган ёки бўлаётган руҳий жангга қаратишимиз ва Худога ибодат қилишимиз керак. Масалан, икки давлат орасида бўладиган жангда қайси бири ғолиб бўлиши мумкин? Албатта яхши тактик тайёргарликка эга бўлгани. Руҳий жангга чиқишимиздан олдин Худованднинг кўрсатмаларига амал қилиш ва Унинг айтганларини бажариш биз масиҳийларнинг тактик тайёргарлигимиздан даракдир.
Олиб борадиган жангимизда ибодат муҳим рол ўйнаши хаммамизга маълум. Камдан- кам бўлса ҳам, баъзида шайтон билан олиб борган руҳий жангимиз самарали бўлмаслиги мумкин. Албатта, шундай жангдан сўнг ўзимизни ва танлаган жанг усулимизни ва энг муҳими, Худованд билан бўлган мулоқатимизни текшириб кўришимиз жуда муҳим. Сабаби, кейинги жангга чиқишдан аввал олдинги хатоларимизни тубдан тўғирлашимиз керак. Ибодатнинг шошилинч равишда амалга ошириш ёки ибодат орқали бошқа нарсалар ҳақида Худованд билан суҳбатлашиш -юқорида айтган камчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шахсан мен ишонаман, ҳар бир масиҳий аскар шайтон билан жанг қилишни барча усулларини яхши ўзлаштириб олган. Шунинг учун ҳам Худованд ғалабани сизга беришига ишонинг. Аслида шайтон енгилган, шундай бўлсада, Худованд ҳар бир масиҳий орқали Ўз фарзандларини қандай кучга эга эканлигини шайтонга яна бир бор намоён қилмоқчи. Шунинг билан азиз мухлислар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга мустаҳкам имон ва найза тешиб ўтолмайдиган ҳимоя кийимларини кийиб олишингизни тилаб қоламан. Ёдингизда бўлсин: Худованд доимо биз биландир. Шу билан бирга азизлар, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини ҳам айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинг.