3:14

Худонинг сўзи 139

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз орқали бўлсада соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Марҳамат тингланг — эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли биродарлар, ҳозирги кунда кўпчилик биродарларни ўйлантириб келаётган бир савол мавжуд. Келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали ушбу савол устида бироз суҳбатлашамиз. Саволимиз шундан иборат. Ҳозирги кунда Худованд мўъжиза содир этяптими? Албатта ушбу саволга жуда эҳтиёткорлик билан жавоб бериш керак. “Ҳа” деб айтсак, кимдир ушбу гапимизга ишонади, яна бошқа биродар ишонмайди. “Йўқ” деганимизда кимдир айтиши мумкин, нимага сиз Худованднинг ишларини чегаралаб қўйяпсиз деб.

Бу гап ҳам бутунлай тўғри деб айтолмаймиз. Чунки инсонлардан ҳеч ким Худованднинг йўларини тўсолмайди. Унинг ишларини чегаралаб қўйолмайди. Гап бугунги кунда Худованд мўъжиза содир қилоладими йўқми деганда эмас, чунки Худованд қудратли Худо, У истаган вақтида ва хоҳлаган жойида хоҳлаган ишини амалга ошира олади. Албатта ҳозирги кунда Иброҳим, Нуҳ, Довуд каби Худованднинг элчилари йўқ. Худованд Ўзининг мўъжизаларини асосан ўзининг элчилари орқали қилган эди. Ҳозирги кунда Худованднинг ажойиб хизматчилари бор. Улар астойдил чин юракдан Худованднинг топшириқларини бажариб келишмоқда.

Муқаддас каломда номлари келтириб ўтилган пайғамбарларнинг барчаси Худованднинг ер юзидаги элчилари эди. Худованд Ўзининг ерда амалга оширмоқчи бўлган барча ишларини шу пайғамбарлар орқали халққа етқазиб турган эди. Ҳозирги кунда Худованднинг барча амрлари ва топшириқлари барча халқларга маълум. Инсонлар гуноҳ ва ҳақиқатни тўлиқ фарқлай олишади, балки шунинг учун ҳам ҳозирги кунда ер юзида Худованднинг илгаргидек пайғамбарлари йўқдир. Айтайлик, Худованд ердаги инсонларнинг барчасига мўъжиза содир этиш иъномини берганида нима бўларди? Албатта инсонлар Худованд эмас, ушбу мўъжизаларни инсонлар қиляпти, деб ўрганиб қолишарди.

Чунки ҳар доимо инсон ниманидир кўриб турса, содир бўлаётган ушбу нарсанинг инсонлар учун қизиғи қолмайди. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, инсоннинг кўзи ўрганиб қолади. Лекин Худованднинг мўъжизаси содир бўлмаяпти, деб айтишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Чунки ҳозирги кунда инсонларнинг тавба қилиши ҳам бир мўъжиза. Бундан ташқари оғир касаллар ҳам шифо топяпти. Бошқа кўплаб мўъжизалар содир бўлиб турибди. Буларнинг амалга ошишида албатта Худованднинг аралашуви бордир. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биз фақатгина мўъжиза кўриб ундан кейин Худога ишонаман, деб айтишга ҳаққимиз йўқ. Чунки Худованд аллақачон Ўзининг ягона ўғлини бериб, яъни биз инсонлар учун қурбон қилиб катта мўъжизани амалга ошириб бўлди. Раббимиз Исо Масиҳнинг ўлимдан тирилиши эса, бу тенги йўқ мўъжизадир. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бизнинг интернет сайтимиз манзили ёдингизда бўлса керак. Шундай бўлсада яна бир карра айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top