3:37

Худонинг сўзи 149

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг муҳтарам тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинларида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, биз барчамиз Худога хизмат қилиш ва Унинг исмини улуғлаш учун танланганмиз. Шундай экан, 1Коринфияликларга мактубининг 10 боби 31 оятида ёзилганидек: “Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар”. Азизлар, тинчлик ўрнатишнинг Муқаддас китобга оид йўли одамларни Худони шарафи учун яраштириш истаги билан асосланади ва йўналтирилади.

Худованднинг қиммати, нуфузи ва ҳокимияти бошқа барча фикр-мулоҳазалардан устун ва аҳамиятлироқ. Бу бизни Худога бўлган нафақат севгимизни ва ҳурматимизни кўрсатувчи, балки бошқаларни қизиқиш ва муҳтожликларини ҳисобга олмайдиган шошма-шошар ёки низони кучайишига олиб келувчи қарорлардан сақлайдиган асос. Тинчлик ўрнатиш ёки бошқаларни хатоларини кўрсатишдан олдин, биздан ўз йўлимизни заифлигини, хатоларимизни ва мажбуриятларимизни тан олишни талаб қилади.

Бошқаларни аҳамиятсиз хатоларига эътибор бермасдан ва ўз хатоларимизни тан олиш билан биз, рақибларимизни ҳам шундай йўл тутишга чақирамиз, шу йўсинда самимий суҳбатга ва амалий музокараларни қўллашга йўл очамиз. Тинчлик ўрнатиш жараёнида баъзан амалий қарама-қаршиликка қўл уришга тўғри келади. Агар одамлар ўз ишлари учун жавобгар бўлишни хоҳламасалар, уларга қаттиқлик, аммо раҳмдиллик билан қарши туришга тўғри келади.

Агар улар тегишлича жавоб қайтармасалар, баҳсга барҳам бериш учун ҳурматли дўстларимизни, жамоат хизматчиларини ёки тинчликни тиклаш учун бетараф йўлни танлаган одамларни ёрдамини олсак бўлади. Ва ниҳоят, тинчлик ўрнатиш жараёни бузилган муносабатларни тиклаш бўйича мажбуриятларни қабул қилишни ва барча низогар томонларни қондирувчи ҳаққоний келишувни ишлаб чиқишни назарда тутади. Кечирим ва ўзаро суҳбатлар низо оқибатида қолган вайронагарчиликларни тозалайди, ярашишга имкон беради ва ҳақиқий тинчликка олиб келади.

Худони ҳурмат қилиш ва улуғлаш учун низони қандай ишлатиш мумкин? Албатта, тинчлик йўли билан. Масиҳий биродарларга жанжал кўтариш, бошқаларни ҳукум қилиш каби хунук оқибатлар умуман тўғри келмайди. Ахир биз Худованднинг фарзандлари! Қандай қилиб бошқалар билан жанжал қилишимиз мумкин?

Масиҳийлар нима учун баҳсларни судда эмас, жамоатда ҳал қилишлари керак? Чунки ўша судда ҳам сиз ва менга ўхшаган Худованд томонидан яратилаган инсонлар ўтирибди. Улар эса хоҳлаганича барча ишларни ҳал қилиши мумкин.

Нима учун Худо ҳатто мураккаб низоларда бизга ёрдам беришига умид боғлаш керак? Чунки Худодан бошқа умид қиладиган нарсамиз йўқ, фақатгина Худованд бизнинг ёлғиз Умидимиз, Тинчлигимиздир. Азизлар, шу ерда мавзуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда . Сизларга хайр, деб айтишдан аввал ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top