3:13

Бу дунёда мусофирмиз

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Калом бизга ердаги ҳаётнинг қанчалар қисқа, вақтинчалик ва ўткинчи табиати борлиги тўғрисида метафора, яъни ўхшатишларга тўладир. Ҳаёт туман, тез югурувчи, нафас ва бир оз тутун каби тасвирланган. Муқаддас Каломдаги Аюб пайғамбар китобида шундай ёзилган, “Биз кечагина туғилган эдик. … Бизнинг ер юзидаги кунларимиз худди соядек ўткинчидир.” (Аюб 8:9)

Ҳаётингиздан самарали фойдаланмоқчи бўлсангиз икки ҳақиқатни унутмаслигингиз керак: Биринчиси, абадият билан таққослаганда, ҳаёт жуда қисқа. Иккинчидан, ер фақатгина вақтинчалиқ турар жой холос. Сиз бу жойда узоқ бўлмайсиз, шунинг учун унга ёпишиб олманг. Ҳаётни Худо кўрганидек кўришни Ундан сўранг. Довуд шундай ибодат қилганди, “Айтгил, Худованд, умрим қазосин, Кунларим саноғи неча экан, Нечоғлик фоний эканман, билайин!” (Забур 38:5). Муқаддас Калом такрор такрор ҳаётни вақтинчалик ўзга юртда яшашга қиёслайди. Бу сизнинг абадий уйингиз ёки охирги манзилингиз эмас. Сиз фақатгина ўтиб боряпсиз, фақатгина ташриф буюряпсиз. Муқаддас Калом бизнинг ҳаётдаги қисқагина ташрифимизни ифодалаш учун бегона, зиёратчи, чет эллик, нотаниш, ташриф буюрувчи ва саёҳатчи каби сўзлардан фойдаланади. Довуд шундай деган, “Мен бу дунёда мусофирман.”

(Забур 118:19) ва Бутрус хитоб қилиб, “… Худога сизлар Отамиз деб мурожаат қилар экансиз, у ҳолда мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар.”(1 Бутрус 1:17).

Масиҳийлар жаннат фуқаролигини эслатиб турувчи руҳий грин карталарни олиб юришлари даркор. Худо Унинг болаларига ҳаёт ҳақида ишонмайдиган кишилардан бошқача фикрлашини айтади. “Улар ердаги нарсалар ҳақидагина ўйлайдилар. Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир.”(Филиппиликларга 3:19,20). Ҳақиқий ишонувчилар ҳаётда биз ушбу сайёрада бирозгина яшашимиздан кўра кўпроқ нарса борлигини тушунишади.

Сизнинг шахсиятингиз абадиятда ва она юртингиз жаннатдир. Қачонки ушбу ҳақиқатни тушуниб етсангиз, сиз бу ҳаётда “ҳаммаси бўлиши керак” деган хавотирланишдан тўхтайсиз. Худо бизнинг шу жойда ва ҳозир яшаб, атрофимиздаги дунёга хос қадриятларни, приоритетларни ва ҳаёт тарзини ўзлаштиришимиз хавфига қўпол муносабатда бўлади. Биз дунё васвасаларига сузилсак, Худо буни руҳий зино деб атайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади.”(Ёқуб 4:4).

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “…Биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз…”(2 Кор. 5:20) Афсуски, кўпгина Масиҳийлар ўз Шоҳларини ва Унинг Шоҳлигига хиёнат қилдилар. Улар ерда яшаганимиз учун ер бизнинг уйимиздир деган ахмоқона хулосага келдилар. Бундай эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.”(1 Бутрус 2:11).

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top