3:32

Болаларнинг ўсишига ёрдам 240

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ўтган галги эшиттиришларимизнинг бирида Худованд дунёни қандай ва нима учун яратганлиги тўғрисида сухбатлашаган эдик. Бугунги эшиттиришимиз айнан шу мавзунинг давоми, деб айтсак ҳам бўлади. Чунки бугунги эшиттиришимиз орқали Худованд яратилишнинг олтинчи кунида яратган энг муҳим нарса ҳақида сизлар билан суҳбатлашмоқчимиз. Одам Худонинг илоҳий сурати билан яратилган. Бунга ҳеч биримизда шубҳа бўлмаса керак.

Чунки Муқаддас Калом бизга шундай деб айтади. Нима учун Худо одамларни яратди? Албатта биринчи галда Худо билан алоқа қилгани ва унга шухрат бергани, яъни келтиргани демоқчимиз. Биз инсонлар қандай қилиб Худони улуғлашимиз керак? Биз яратилган нарсаларни кўриб, Худонинг фел-атфорини кўриб уни олқишлаймиз. Азиз болажонлар, сизларга бир мисол айтиб берсам майлими? Сиз учун уста чиройли уйни курган бўлса, уйни аҳволини кўриб устанинг қандайлигини билиб оласиз. Устанинг кобилияти, кучлилиги, ақллилиги қурилган уй орқали кўринади. Қурилган уйни кўриб устани мақтаймиз. Худди шундай дунёни кўриб Худонинг қандайлигини кўра оламиз. Биз ҳам Худонинг ижодини кўриб, уни мақташимиз керак.

Унга раҳматлар айтиб, Унинг номини улуғлашимиз керак. Азиз болажонлар, доимо Худованднинг Муқаддас Каломини ўқиб ўрганиб боришга ҳаракат қилинг. Ўтган эшиттиришларимизда айтганимиздек, Каломни ўқиб бўлгач, ўзингизга айрим саволларни бериб, шу саволлар ҳақида ўйлаб кўринг. Нима учун Исо бу дунёга келган? Исо ким эканлиги ҳақида ўйланг. Исо ҳақида нима эшитгансиз? Қуронда ҳам, Инжилда ҳам ёзилганки, Исо Худонинг каломи. Азиз радио тингловчи болажонлар, менимча сиз Калом нима эканлигини биласангиз керак. Шундай бўлсада сиз азизларга яна бир бор айтиб ўтмоқчиман. Калом бу Худонинг сўзи. Лекин сўз нима эканлигини биласизми?

Нима учун биз сўзларни ишлатамиз? Чунки биз бир–биримиз билан суҳбатлашишни хоҳлаймиз. Агар мен сизни яхшироқ билгим келса, сиз билан гаплашишим керак, тўғрими? Мана, Худо биз билан гаплашишни хоҳлаяпти, шунинг учун У ўзининг Каломини бизга юборди. Раббимиз Исо Масиҳ Худо ҳақида бизга тушунтиргани бу ерга келди. Агар сиз Худони яхши билишни хоҳласангиз, Исога қаранг, Исони тингланг. Чунки Исо Худонинг сўзи. Азизлар, ҳозиргина ижоддан Худо ҳақида ўрганишимиз мумкинлигини билдик. Лекин ижоддан Худо ҳақида кўп нарса ўргана олмаймиз. Исодан эса ҳамма керакли Худо ҳақидаги билимларни ўргана оламиз. Шу билимларни Исо орқали ҳаётда ишлата оламиз. Нима учун? Чунки Исо Худонинг сўзидир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизни манзили ёдингизда бўлса керак. Шундай бўлсада яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Азизлар, яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top