Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи болажонлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга раҳматлар айтамиз. Одам Ато гуноҳ қилгандан кейин Худонинг олдига бориш учун тўсик пайдо бўлган. Шундан кейин қурбонлик ҳаракати бошланди. Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғидан қувилишидан аввал, уларни кийинтириш учун биринчи қурбонлик қилди. Унинг маъноси — уларни гуноҳларини ва уятдан беркитиш учун қилинган қурбонлик эди.
Бу қурбонлик бизга ўрнак бўлган. Барча гуноҳ қилган одам Худони қаттиқ хақорат қилгандек бўлишини шу қурбонлик орқали Худо бизга билдирган. Гуноҳ орқали айб, уят, ўлим ва Худо билан муносабат бузилиши пайдо бўлган. Айбдор одам Худонинг олдида тура олмайди. У албатта жазоланиши шарт. Биринчи ўша қурбонлик бизга айбдор одам ўрнини босадиган беайб ҳайвон жазоланган. Иккинчи, Худонинг меҳрида айбдор айбини бошқа беайб орқали алмаштирди. Шу орқали Худо Ўз меҳрини ҳам ва адолатини ҳам сақлаб қолган. Бир куни Худо Иброҳим пайғамбарга буюрди: “Ўз ўғлингни Мен учун қурбон қил”, — деди.
Иброҳим ҳам Худонинг буйруғига итоат қилди. Ибpоҳимнинг ўғли тоққа чиқаётганда отасидан: “Ота, қурбонлик қўзиси қаерда?” — деб сўради. Иброҳим унга: “Худо Ўзи қурбонлик қўзини беради”, — деди. Охирги пайтда Худован Иброҳим ўғлини ўлдиришдан аввал уни тўхтатиб, унга қурбонлик қўзисини беради. Бу ҳикоя бизга Худонинг қурбонлик жараёнини муҳимлигини тушунишимизга ёрдам беради. Шу жараён орқали Иброҳимни Худога бўлган севгисини текширмоқчи эди. Иброҳим Худонинг буйруғига итоати орқали бу синовдан ўтди.
Ота Ўз Ўғлини қурбон қилиши — бу Худога бўлган севгисини ва ишончини кучлилигини билдиради. Ўғил ҳам отасига итоатгўйлиги билан отасига севги ва ишончини кучлилигини кўрсатади. Демак, Худо муқаддас экан, Унинг олдига муқаддас бўлмаган одам бора олмайди. Биз Худонинг олдига боришимиз учун барча гуноҳларимиздан тозаланишимиз шарт. Худо қурбонлик жараёни орқали бизга иккита муҳим ҳақиқатини ўргатган. Биринчиси, гуноҳнинг эвази жазоланиши шарт. Иккинчиси, бошқа бегуноҳ қурбонлик орқали гуноҳларимизни алмаштиришдир. Қачонки гуноҳларимизни бошқага алмаштирганида албатта гуноҳ биздан узоқлашади. Шундагина биз Одам Ато гуноҳ қилгандан аввалги ҳолатдагидек бўламиз ва биз муқаддас бўлиб Худонинг олдига бора оламиз.Худонинг бизга берган ажойиб совғасининг бутун ҳақиқати Инжилда кўрсатилган. Биз учун Худонинг режаси энг буюк ва аниқдир. У Исони ўлдиришни режа қилган эди. Бу режасини кўпрок билишни истасак, Инжил китобини ўқиишимиз мумкин. Шу ерда Исонинг қурбонлиги орқали барча гуноҳлар ёпилиб кетиши ҳақида ёзилган. Шу режасини амалга ошириш учун Худо энг муқаддас ва энг солиҳ қурбонликни беради. Агар биз бутун дунёга қарасак, фақатгина Исо отасиз фақат аёлдан туғилган ва жаннатдан келиб кетган. Шунинг учун унинг ҳаракатлари энг тўғри ҳаракат эди. Худо қурбонлик учун Исони танлади. Бу азалдан Худонинг режаси эди. Шунинг билан, азизлар, эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.