3:14

Руҳий ғалаба 224

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз. Азизлар, бугун мен сизлар билан имонли кишининг руҳан ўзгариши, янгиланиши ҳақидаги тушунчалар ҳақида суҳбатлашмоқчи эдим. Биз тавба қилган пайтимизда гуноҳларимиз кечирилди. Энди биз ер юзида Худога буйсуниб яшашга бор кучамиз билан ҳаракат қиламиз. Лекин инсонлигимиз туфайли барибир гуноҳнинг занжиридан кутила олмаймиз.

Баъзида ўзимиз билмаган ҳолда гуноҳ қилиб қўйишимиз мумкин. Лекин бизни кечириш учун Раббимиз Исо Масиҳ доимо тайёр турибди. Биз агар жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилсак, бенуксон яшашимиз мумкин. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг: кимдир машина олгиси келса, фақат шу ҳақида ўйлайди. Ортиқча харажатларни бир четга суриб, машина сотиб олиш учун ҳаракат қилади. Қарабсизки, орадан бироз вақт ўтиб шу инсон ўз мақсадига етишади. Руҳий ҳаётимиз ҳам шунга ўхшаш нарса, деб айтишимиз мумкин. Худонинг олдида тоза нуқсонсиз бўлишга доимо интилиб яшасак, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Худога муносиб ҳаёт кечиришни бошлаймиз.

Имонли бўлиб, биз солиҳлик сари интилиб яшашимиз зарур. Шундай экан, Муқаддас Руҳга тўлмагунимизча гуноҳга қарши курашамиз. Муқаддас Руҳга тўлганимиздан кейин биз умуман муқаддас ҳаёт кечирамиз. Тавба қилганимиздан кейин Худо бизни ўзгартиради. Албатта биз Унга имкон беришимиз керак холос. Муқаддас Руҳ доимо юрагимизга гапириб туради. Ҳатто аввалги гуноҳ ишларимиз учун тавба қилишимиз кераклигини юрагимизга гапиради. Азиз дўстим, доимо Муқаддас Руҳга қулоқ тутишни ўрганинг. У фақатгина Худога муносиб яшашимизни истайди холос. Исога ишониб тавба қилганимиздан кейин янгидан яратилдик.

Умр бўйи гуноҳга қарши курашамиз, лекин Худога ўзимизни топшириб, Исо билан алоқада бўлганимиз сайин Масиҳнинг сурати томон ўзгариб борамиз. Tавба қилганимиздан кейин ҳар якшанбадаги йиғилишларда қатнашсак, ва ишлаб топган маблағимиздан Худованд учун ўн фоизини жамоатга берсак, шунингдек гуноҳ қилмасак, биз Худога маъкул равишда ўсамиз. Худованд ҳам ўз ўрнида ҳаётимизни қандай марҳаматлаётганини ўз кўзимиз билан кўриб борамиз. Ҳар бир қадамда гуноҳ бўлиши мумкин. Амал тўғри бўлиши мумкин, лекин ният гуноҳ. Ният тўғри бўлиши мумкин, лекин нотўғри нарсага суяниш мумкин. Баъзан биз гуноҳни фақат айрим қиликлар деб ҳисоблаймиз. Лекин Худога бизнинг фикрларимизнинг ҳам, ва юрагимизнинг ҳам аҳамияти бор. Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, агар сизда қандайдир фикр ва мулоҳазалар бор бўлса, ҳеч иккиланмай бизга мактуб йўлланг. Ҳозирча эса хайр, соғ-саломат бўлинглар деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top