3:45

Худонинг сўзи 152

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Марҳамат, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, гуноҳнинг эвази ўлим, деб Инжилда ёзилган. Тўғрими? Лекин нима учун гуноҳнинг эвази ўлим? Эсингиздами? Ўтган сафар Ибтидо китобидан ўқиган эдик. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан, деб Худо Одам Ато ва Момо Ҳавога буюрган эди. Ўзингиз биласизки, Одам Ато ва Момо Ҳаво шу дарахтдан еганидан кейин Худо уларни Адан боғидан ҳайдаб юборди ва улар ниҳоят ўлдилар.

Ўша пайтдан бошлаб то ҳозиргача ҳамма одамлар ўлган. “Ўлим ҳақ” деган гап бор халқимизда, тўғрими? Ўлмаган одам борми ўзи? Албатта йўқ. Айрим одамлар соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшайдилар, лекин барибир вақти келиб барчаси ўлади. Нима учун шундай? Чунки Худо ўз сўзига содиқдир. Агар У ваьда берса, айтганини албатта қилади. Худо ҳеч қачон ёлғон гапирмаган ва гапирмайди ҳам. Хўп, азиз радио тингловчи, Нуҳ пайғамбар ҳақида нималарни биласиз? Нуҳ пайғамбар нима қилган, ёки у билан нима рўй берган? Худо дунёга тўфон юборган эди. Ўша тўфон ер юзидаги ҳамма одамлар, ҳамма ҳайвонлар ва ҳамма ўсимликларни йўқотган эди. Лекин Худо Нуҳни қутулиб қолиш учун Нуҳга кема ясашини буюрди. Фақатгина Нуҳ, унинг оиласи ва кемадаги ҳайвонлар тўфондан қутулган эдилар.

Нима учун Худо тўфонни дунёга юборган эди? Биласизми? Нима учун Худо ер юзида ҳаётни барбод қилмоқчи бўлди? Ўшанда ер зўравонликка тўлиб–тошган эди. Нима деб ўйлайсиз, ҳозирги замон ўша даврдан яхшироқми? Ҳозирги замонда ҳам ер зўравонликка тўлиб–тошганми? Албатта. Дунёнинг турли бурчакларида уруш бор. Албатта бу муаммо. Дунёда кўп қотиллар бор. Яхши инсонлар ҳам кўплаб топилади. Лекин ер юзида барча инсонлар гуноҳ қилаяпти. Ўлдириш, зино қилиш, рашқ қилиш, кўз олайтириш ва кўп ҳар хил ёмон нафсларни инсонлар ичидан топиш мумкин.

Вақти келиб, албатта Худо ҳамма одамларни ҳуқм қилади. Ҳамма одамлар ўлади, тўғрими? Ўлганимиздан кейин нима рўй беради, биласизми? Худо бизни ҳуқм қилади. Чунки Худо гуноҳни жазолаши шарт. Агар Худо сўзига содиқ бўлса, яьни адолатли бўлса, У гуноҳни жазолаши шарт. Ҳамма одамлар қилган гуноҳлари учун дўзахга боришга сазовор. Бироқ У адолатли ва марҳаматли Худодир. Худо одамларни Нуҳ пайғамбарга ўхшаб қутқармоқчи. Худода марҳамат борлиги учун У бизни қутқармоқчи. Худо ўзининг марҳаматини бизга ким орқали кўрсатди? Ўйлайманки, буни барчамиз яхши биламиз. У Раббимиз Исо Масиҳдир. Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат Исо Масиҳ орқали зоҳир бўлади, деб Юҳанно Хушхабарида ёзилган. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали дийдор учрашгунча хайр соғ- саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top