3:50

Худонинг сўзи 161

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тинглаб ором олинг.

Биз дунёда ўзимизга ўхшамайдиган инсонлар билан яшаймиз, суҳбат қурамиз. Бундан ташқари одамлар ўзгача характер, хулқ-атворли, темпераментли, дунё қарашга ва ўзгача тарбиялидирлар. Ўзаро муносабатлар вақтида биз билар-билмасдан бошқани сўзимиз, хатти-ҳаракатимиз, балки сукунат сақлашимиз ҳамда ҳаракатсизлигимиз билан хафа қилиб қўямиз. Кўпинча арзимас нарсадан катта низо ёки бахс келиб чиқиши мумкин. Унинг оқибатида хафагарчилик ва кечирмаслик пайдо бўлади.

Агарда мен кечирмасам, нима содир бўлиши мумкин? Кечирмаслик туфайли дўстона муносабатлар, никоҳлар бузилади ва биродарлар жамоатларини тарк этишади. Ҳар биримиз инсонмиз, ҳар биримизда камчиликлар мавжуд, ҳаммамиз ҳам хатоларга йўл қўямиз. Ўзаро муносабатлар пайтида баъзида биз ўзимиз хафа бўламиз, баъзида эса бошқаларни хафа қиламиз. Шу пайт нима содир бўлади? Инсон хафа бўлганда унинг юраги беркилиб, “ҳимоя деворини” қуришни бошлайди. Бу девор эса Худо ва одамлар билан муносабат қуришга тўсқинлик қилади ва одамни соғлом ривожланишига халақит қилади. Ҳозирги даврда кўп имонлилар ўзининг кечиролмаслиги ва бағритошлиги билан шайтон учун ҳаётларидан жой берадилар. Ҳаворий Павлусни Коринфликларга иккинчи мактубида Худонинг Каломи шайтон учун ҳеч бир имкон туғилмаслиги учун бизларни кечиримли бўлишга чорлайди.

Кечирмаслигимиз туфайли ўзимиз азоб тортамиз ва қийналиб юрамиз. Кечирмаслик, бағритошлик туфайли кўп жисмоний касалликлар пайдо бўлади. Ушбулар қаторига: гипертония, язва, баъзиларда уйқуси бузилади, ишчанлик қобилияти сусаяди. Худо бизларни уч бирлик асосида яратган, ҳар биримизда руҳ, тан ва жон бор, шу учаласи бир-бирига боғлиқ. Агар биз юрагимиздан кимнидир кечираолмасак, бу жисмоний ҳолатимизга ўз таъсирини кўрсатади. Албатта кечириш осон эмас, айниқса сизни энг яқин инсонингиз бўлса. Кўпинча биз бу адолатдан эмас, уни таъзирини бериш керак, аламимни қайтараман, ўч оламан, деб ўйлаймиз. Бу эса биз ўйлаган адолатга тўғри келмайди. Дунё кўпинча бизни “буни шундайлигча қолдирма, қаст ол, ўзи эркакмисан…” деб бизни чалғитади. Нима учун Худога кечирим шунчалик муҳим? Азизлар, бу ҳақида Луко китобининг 6 боби 36 оятидан ва Эфесликларга мактубининг 4 боби 31 ва 32 оятларидан ўқиб олишингиз мумкин. Ҳис-туйғу билан боғлиқ муаммолар турига кирадиган сифатлар булар: қўрқув, тушкинлик ғазаб ва шунга ўхшашлардир. Кечирмаслик бизнинг юрагимизга қаршилик кўрсатишни уйғотади, ўз навбатида қаршилик менинг онгим ва ҳис-туйғуларимни бошқаришни бошлайди. Кечирмаслик қанчалик чуқур бўлса, шунчалик қаршилик юрагимизда кучаяди. Азиз биродарлар, доимо бир-биримизга кечирим беришни ўрганайлик. Аввалом бор ҳеч кимни хафа қилмасак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз, азизларга айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top