2:45

Худонинг сўзи 121

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Ҳурматли биродарлар, ҳар бир масиҳий учун энг муҳим бир нарса мавжуд. Ушбу муҳим нарсани биз бугун савол тариқасида айтиб ўтмоқчи эдик. Нима учун кечирим бериш муҳим? Биз ҳаммамиз инсонмиз ва бизда камчиликларимиз бор.

Бошқа одамлар билан муомила қилганимизда биз бошқаларни хафа қиламиз ёки ўзимиз хафа бўламиз. Шу пайтда нима содир бўлади? Одам хафа бўлганида юраги ёпилади ва юрагида руҳий деворлар кўтарилади, яъни “ҳимоя” деворлари. Бу деворлар одамга бошқалар билан ва Худо билан алоқа қилишида ҳалақт беради. Бу деворлар инсоннинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун кечирим бериш бизнинг ҳаётимизда жуда муҳим нарса.

Ҳозирги кунимизда масиҳийлар томонидан бўлган кўпгина шайтонга йўл бериш бағритошлик, яъни кечирим беришни хоҳламасликдан келиб чиқади. Худонинг каломи биз шайтондан зарар кўрмаслигимиз учун бир-биримизни кечиришимиз ҳақида огоҳлантиради. Ушбу оятни биз 2 Коринфияликларга мактубининг 2 боби 10 оятидан ўқиб кўришимиз мумкин: “Бирор кишини бирор нарса хусусида кечирсангизлар, мен ҳам кечираман. Мен кимни кечирган бўлсам, уни сизлар учун, Масиҳнинг ҳузурида туриб кечирдим”.

Худо биздан чин юракдан бир-биримизни кечиришни талаб қилади, бўлмаса У бизни шайтонга топширади.Ушбу фикримизни тасдиқлайдиган оят ҳам Матто китобининг 18 боби 34 ва 35 оятларида ёзиб қўйилган. Нимага кечирим Худо учун шунчалик муҳим? Чунки У хочда биз лойиқ бўлмаган, лекин биз муҳтож бўлган нарсани берди. Шунинг учун Осмондаги Отамиз бизга раҳм қилгандай, биз ҳам бошқаларга раҳм қилишимиз шарт. Биз Исода кечирим олгандай, биз ҳам кечиришимиз керак.

Азиз биродарлар, кечирим бериш бу нима дегани ўзи? Кечирим бериш – бу оғриқдан воз кечиш, уни рад қилиш дегани эмас. Агар биз ичимизда хафачиликни сақлаб юриб, уни тан олмасдан, яширишга ҳаракат қилсак ҳам, эртами, кечми у тўпланиб ўзини билдиради. Бу кечиримга халақит беради. Салбий ҳисларни тан олиш муҳим. Азиз биродарлар, ўйлайманки, ушбу мавзуимизни яна келгуси эшиттиришларимиз орқали давом эттирамиз. Ҳозирча сизлар билан хайрлашиб, барчангизга тинчлик-омонлик тилаб, ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтсам. Марҳамат, эслаб қолинг: www.najot.com “Дилкаш” радиоси доимо ҳамроҳингиз бўлсин. Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top