Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Ёш бола «Худо қаердан келган?» деб сўраган пайтда ўзи
ҳам билмаган ҳолда Худони биров томонидан яратилган, деб таъкидлайди. Бу билан боланинг онгида сабаб, манба, ва келиб чиқиш тушунчаси ўрнашиб қолади. У атрофини ўраб турган ҳамма нарса бошқа бир нарсадан келиб чиққанлигини билади,
шунинг учун ўзининг мана шу тушунчасини тўғридан-тўғри Худога нисбатан ҳам қўллайди. Кичик файласуф барча нарсаларни ким томонидандир яратилган деб фикр юритади. Агар унга асосий маълумот етишмаётганлигини ҳисобга олсак, у ҳолда уни мантиқан тўғри фикрлаяпти деб айтиш мумкин. Болага Худонинг келиб чиқишга эга эмаслигини айтиш керак, бироқ бу нарсани англаб етиш унга қийин бўлади. Чунки бу — бола учун умуман нотаниш фикр бўлиб, бундай тушунча ақл-
идрокли барча мавжудот онгида чуқур томир ёйган ҳар бир нарсанинг сабабини излашга бўлган интилишга, бошланишини топиш мумкин бўлмаган нарсага етмагунларига қадар, ҳамма нарсани текширган ҳолда борган сари орқага ҳаракат қилишга одамларни мажбур қилувчи интилишга зид бўлган тушунчадир.
Келиб чиқиш ғоясини қўллаб бўлмайдиган нарсага нисбатан шунчаки, тайёргарликсиз фикр-мулоҳаза юритиш осон эмас, балки иложсиз ҳамдир. Кичкинагина оловни унга тик қараб туриб, назарни сал четроққа йўналтирган ҳолда кўрмай қолиш ҳам мумкин. Шунга ўхшаш нарса Яратилмаган ҳақидаги фикр-
мулоҳазалар билан ҳам юз бериши мумкин. Фикримизни умуман яратилмаган Зотга нисбатан жамлаган пайтимизда, биз ҳеч нарса кўра олмаймиз, чунки У ҳеч бир инсон яқинлаша олмайдиган нур ичра яшайди. Худо бизнинг «қоя ёриғи»даги
яширинган жойимиз яқинидан ўтаётган пайтда, фақатгина имон ва севги билан Унга қарай олишимиз мумкин. «Гарчи бу билим хира, тушунарсиз ва ўта умумий бўлсада,
у илоҳийлик касб этган ҳолда, бу ҳаётда ақл-идрок ёрдамида эришилган тушунчага нисбатан Худо ҳақида тушунарлироқ ва мукаммалроқ тасаввурни беради, чунки моддий қиёфалар ва ақл-идрок томонидан яратилган қиёфалар Худодан чексиз узоқликдадир».
Ўз навбатида яратилган инсон ақли кўриниб турган сабабларга кўра Яратилмаганни қийинчилик билан тасаввур қилиши мумкин. Биз билимимиз чегарасидан ташқарида бўлган Зотнинг ҳозир бўлишига изн берган ҳолда ўзимизда ноқулайлик
сезамиз. Биз Ўзининг борлиги ҳақида бизга ҳисоб бермайдиган, ҳеч кимга жавобгар бўлмаган, Ўз-Ўзидан бор бўлган, ҳеч кимга қарам бўлмаган ва тўла-тўкис мустақил бўлган Зот ҳақида ўйлаганимизда ҳавотирга тушамиз. Фалсафа ва бошқа фанлар ҳар доим ҳам Худо ҳақидаги фикрларга рўйхушлик билан ёндашмаган ва ҳамма гап шундаки, фанлар ҳамма нарсани тушунтириб бериш учун яратилгандир, олимлар эса бирор нарсани тушунтиришнинг имкони бўлмаган пайтда безовта бўлиб, ҳотиржамликни йўқотиб қўйишади. Олимлар ўзлари билмайдиган кўп нарсаларнинг мавжудлигини тан олишади. Бироқ, бу умуман олганда улар ҳеч ҳачон била
олмайдиган, кашф қилиниши учун уларда ҳеч қандай усул ишлаб чиқилмаган қандайдир бир нарсани мавжуд эканлигини тан олиш, дегани эмас. Азизлар, бу мавзуда келаси сафар яна батафсилроқ гапирамиз. Барча савол ва фикрларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Худойим сизларни мархаматласин. Хайир азизлар.