3:19

Худовандникидир бутун дунё

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худовандникидир бутун дунёю Уни тўлдирган борлиқ, Ер юзию барча унда яшовчилар.” (Забур 23:1) Биз ердаги ушбу қисқа вақт давомида ҳеч қачон бирор нарсага ҳақиқатан эгалик қилолмаймиз. Худо ерни бизга фақатгина ижарага беради холос. Бу сиз келмасдан олдин Худонинг мулки эди ва сиз вафот қилганингиздан сўнг Худо уни бошқа кишига ижарага беради. Сиз ундан бироз баҳра оласиз холос.

Худо қачонки Одам Ато ва Момо Ҳавони яратганида, У барча яратганларини авайлаш учун уларни молк мулкнинг васийлари қилиб тайинлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо одамларни муборак қилиб, уларга: “Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчилар барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар”, деди” (Ибтидо 1:28) Худо инсонларга берган биринчи вазифа унинг ерда яратганларини авайлаш ва уларни бошқариш эди. Бу рол ҳеч қачон бекор қилинмаган. Бугун бу бизнинг мақсадимиздир. Биз мамнун бўладиган ҳар бир нарса Худо бизнинг қўлларимизга топширган ишонч бўлиши керакдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан.”(1 Кор. 4:7)

Бир неча йил илгари танишларимиз мен билан хотинимга таътилда кўл бўйидаги ҳовлиларида яшаш имкониятини беришди. Биз бундай дам олишга ҳеч қачон имкониятимиз бўлмаган ва биз таътилни катта завқ билан ўтказдик. Бизга “Бундан худди ўзларингизники каби фойдаланинглар” дедилар ва биз шундай қилдик. Биз ҳовузда чўмилдик, музлатгичдаги овқатларни истеъмол қилдик, ювиниш учун сочиқлардан фойдаландик! Лекин биз билардикки бу ҳақиқатда бизники эмас, шунинг учун улардан эҳтиёткорлик билан фойдаландик. Биз уйга эгалик қилмасдан унинг қулайликларидан фойдаландик. Бизнинг маданиятимиз айтади, “Агар сиз унга эгалик қилмасангиз, сиз уни асрамайсиз”. Лекин Масиҳийлар каттароқ андозада яшашади: “Бунга Худо эгалик қилгани учун, мен имкон қадар уни асраб авайлашим керак.”

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Умуман идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашдир” (1 Кор. 4:2). Исо кўпинча ҳаётга ишониб топширилган нарсадек мурожаат қилиб, ушбу масъулиятни Худога бағишланганини бир неча ҳикоялар орқали тасвирлаб беради. Кирадор ҳақидаги масалда, ишбилармон ўз бойлигини хизматкорларига топшириб, ўзи сафарга жўнайди. У қайтиб келганида, ҳар бир хизматкорнинг маъсулиятни баҳолаб уларни ишларига кўра тақдирлайди. Хўжайин шундай дейди, “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр.” (Матто 25:21) Ҳаётингизнинг охирида сиз Худо сизга ишониб топширган нарсани қандай ишлатганингизни баҳолайди ва шунга муносиб тақдирлайди.

Сиз бажарадиган ҳар бир иш, ҳаттоки энг кичик юмушлар ҳам абадий ишорага эга. Бу ҳақда фикр юритасиз деган умиддаман. Бордию, бу ҳақда ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top