3:24

Мен бу – Мендирман

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худонинг баркамоллигини тасдиқлаш учун Худонинг

Мусога қарата: «Мен бу — Мендирман. Мен ҳамиша Мен бўлиб қоларман» (Чиқ. 3:14) деб айтган сўзларидан яхшироғи топилмаса керак. Худо ҳисобланган ҳамма нарса, Худо бўлган барча нарса дадиллик билан қилинган ушбу баёнотда ифода қилингандир. Бироқ Худодаги баркамоллик — бу гуноҳ эмас, балки яхшилик,

муқаддаслик ва ҳақиқатнинг йиғиндисидир. Табиий инсон фақат ва фақат шунинг учун ҳам гуноҳкорки, у Худо билан бўлган муносабатида Унинг баркамоллигига қарши чиқади. Бошқа барча ҳолларда инсон балки ўз ихтиёри билан Худонинг ҳукмронлигини тан олар, бироқ ўзининг шахсий ҳаётида у бу ҳукмронликни инкор

қилади. Инсон учун Худонинг ваколати ўзининг ваколати бошланган жойда ниҳоясига етади. Унинг учун «ўзим» сўзи бош ҳарф билан ёзилади ва бу билан у ўзи ҳам англаб етмаган ҳолда «Мен самога чиқиб, Худонинг юлдузларидан ҳам юқорида

ўз тахтимни қураман … Тангри таолога ўхшаб қоламан» (Иша.14:13-14), деб айтган.

Бироқ Худонинг баркамоллиги шу қадар нозик нарсаки, унинг борлигини бирор киши илғаб олиши жуда мушкулдир. Табиатан исёнчи бўлиб туғилганлиги учун ҳам, инсон ўз исёнини англаб етмайди. Шахсий «мен»нинг доимий равишда таъкидлаш унинг учун одатдаги ҳол ҳисобланади. Инсон ўзининг «мен»идан қисман бўлсада воз кечишга рози, баъзан эса олдига қўйган мақсадига етишиш учун ўзини қурбон қилишга ҳам тайёр, бироқ у ҳеч қачон ўз тахтидан тушишни истамайди. Ижтимоий пиллапоядан қай даражада пастга тушиб кетганлигининг бу инсон учун аҳамияти йўқ, чунки ўз кўзлари билан қараганда у барибир тахтнинг шоҳи бўлиб қолаверади ва ҳеч ким, ҳатто Худо ҳам ундан бу тахтни олиб қўя олмайди.

Гуноҳнинг турли хил кўринишлари мавжуд, бироқ унинг моҳияти биттадир.

Худога таъзим қилиш учун Худо томонидан яратилган ақл-идрокли мавжудот ўзининг шахсий тахтига ўтириб олади ва ушбу баландликдан туриб: «МЕН БОРМАН», — деб ўзини маълум қилади. Моҳиятига кўра бу гуноҳдир, бироқ бу қандайдир табиий нарса бўлгани учун ҳам, ҳатто яхшидек кўриниши мумкин. Бу маънавий жиҳатдан номутаносиблик фақатгина Хуш хабар олиб, юрак Муқаддаслар

Муқаддаси қаршисида ўзини бекитиб турмайдиган кўринмаслик қалқонисиз ҳозир бўлган пайтдагина виждон азобига солиши мумкин. Хушхабар тили билан айтганда, Қудратли Худо ҳузурининг алангаси қаршисида шу тарзда ҳозир бўладиган

бу инсон «ҳукм қилинган» деб айтилади. Масиҳ Ўзи дунёга юбориши керак бўлган Руҳ ҳақида сўзлаган пайтида бу ҳақда эслатиб ўтган: «У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади» (Юҳан. 16:8). Масиҳнинг бу сўзлари илк бор Ҳосил байрами куни, ҳаворий Бутрус ўзининг биринчи буюк масиҳийлик хутбасини ваъз қилган бир пайтда рўёбга чиқди. «Бу сўзларни

эшитганлар юракларига ўқ қадалгандай бўлишди. Бутрус ва бошқа ҳаворийларга: — Биродарлар, биз нима қилайлик? дейишди» (Ҳав. 2:37). «Биз нима қилайлик?» — бу ўзининг бошқа бировдан тортиб олган тахтда ўтирган кимса эканлигини тўсатдан

тушуниб қолган ҳар бир инсоннинг юрак тубидан чиқаётган ҳайқириқдир. Азизлар, савол ва фикрларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Хайир азизлар. Раббим сизларни Ўз паноҳида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top