3:41

Худонинг содиқлиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг содиқлиги ҳақидаги мавзуда давом этамиз. Худонинг барча қилган ишлари Ўзига муносибдир, Худода мавжудлик ҳам ва фаолият ҳам бирдек. Одамлар кўпинча Худони ифода қилишда далилларга зид тарзда, Унинг адолатлилигини Унинг раҳмдиллигидан ажратишга уринишади. Худони аввал Ўз хусусиятларининг бирига, сўнгра иккинчисига мойиллик билдирадиган зот сифатида кўриш — бу Худони Ўзига ишонмайдиган, заиф ҳамда тутуруқсиз қилиб тасаввур этишдир ва бу ҳолда энди у ҳақиқий Худо эмас, балки бор-йўғи Унинг кўримсиз сояси бўлиб қолади.

Худо қандай бўлса, шундайлигича қолади, Худо ўзгариши мумкин эмас ва бундан келиб чиққан ҳолда, Худо Ўз табиатига зид тарзда ҳаракат қила олмайди. У бир вақтнинг ўзида содиқ ва ўзгармасдир, шу сабабдан Унинг сўзлари ва ишлари садоқатли бўлиши ва бундан кейин ҳам бўлиб қолиши керак. Одамлар қизиқишларини йўқотганлиги оқибатида ёки ташқаридан бўладиган кучли таъсир натижасида хоҳиш-истакларга, қўрқувга, заифликка йўл қўйиб, имонсиз бўлиб қолишади. Ўз- ўзидан маълумки, бу факторларнинг ҳеч бири Худога ўз

таъсирини ўтказа олмайди. Худонинг Ўзи Ўзининг қандай эканлиги ва нима қилганлиги сабабчисидир. Ташқи муҳит шарт- шароитлари Уни ҳеч нарсага мажбур қила олмайди. Худо ҳамиша зарур, деб билган нарсани Ўз номидан, Ўзининг мустақил иродасига кўра гапиради ва ҳаракат қилади.

Жамоат вужудга келган йиллардан бошлаб, то шу пайтга қадар уни азоблаб, қийноққа солиб келаётган ҳар қандай нотўғри таълимот Худо ҳақидаги нотўғри

тасаввурлар натижаси ёки бирор бир ҳақиқатни яширган ҳолда, бошқа бир ҳақиқатга жуда катта аҳамият беришга ҳаракат қилиш оқибати эканлигини исбот қилиш мумкин эди. Бир хусусиятни муболаға қилиб, бошқасини эътибордан четда

қолдириш — бу ақиданинг зимистон ботқоқлари сари олиб борувчи йўлдир; биз эса кўпинча бу йўлга тушиб қолганлигимизни сезмаймиз. Мисол учун Муқаддас Китоб Худо — севгидир, деб таълим беради; баъзи бир кишилар бунга шу қадар урғу бериб, эътибор қилишадики, натижада Муқаддас Китобда айтиб ўтилган Худонинг адолатлилиги хусусиятини бутунлай инкор қилиб юборишади.

Бошқа бир кишилар Худонинг меҳрибонлиги ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотига нисбатан шундай алоҳида аҳамият беришади ва бу ўз навбатида Худонинг муқаддаслигига қарама-қарши чиқа бошлайди. Баъзан улар

Худонинг раҳм-шафқатини Унинг ҳақиқатини инкор қилишга мажбур қилишади. Яна кимдир эса Худонинг олий ҳокимиятини шундай тушунадики, унинг тушунчаси Худонинг меҳрибонлиги ва севгисини бутунлай эътиборсиз қолдиради ёки

ҳеч бўлмаганда, унинг аҳамиятини кичрайтиради. Биз Худо Ўзи ҳақида айтган ҳамма нарсага ишонишга журъат қилсаккина, ҳақиқатни тўғри тушунишимиз мумкин. Инсон Илоҳий ваҳийда кўрсатилган бўлишига қарамай, ўзининг

билмаслиги оқибатида қабул қила олмайдиган Худонинг айрим хусусиятларидан Уни маҳрум қилишга уринади ва бу билан у жуда жиддий жавобгарликни ўз бўйнига олади. Бизнинг орамизда ҳам буни сурбетлик билан қилишга уринган ҳар бир кимса зулматда эканлиги шубҳасиздир. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top