3:26

Худо — ҳамма нарсадан юксакдир

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худо — ҳамма нарсадан юксакдир ва бундан келиб чиқадики, У янада юксакликка кўтарилиши мумкин эмас. Ундан ҳам баланд, Ундан юқорида турувчи ҳеч нарса йўқ. Худо яратган мавжудотлар учун Унга томон ҳаракатланиш — бу юқорига кўтарилишдир, Ундан узоқлашган ҳолдаги ҳаракатланиш эса — бу қуйига қараб кетишдир. У ҳеч кимнинг рухсатисиз Ўз

ўрнида Ўз-Ўзича қолаверади. Худди шунинг каби Худони ҳеч ким юксалтира олмайди ва ҳеч ким пасайтира олмайди. Муқаддас Ёзувларда ҳамма Худонинг куч-қудратига бўйсунади, деб айтилган. Шундай экан, Худо қандай қилиб Ўз қўл

остидагилари томонидан юксалиши ёки мустаҳкамланиши мумкин?

Агарда ҳамма одамлар тўсатдан кўр бўлиб қолганларида эди, кундузи қуёш, кечаси эса — юлдузлар порлаб, нур сочиб тураверган бўларди, чунки қуёш ва юлдузлар уларнинг нуридан фойдаланувчи миллионлаб кишилар олдида ҳеч қандай

мажбуриятга эга эмас. Худди шунга ўхшаб, ер юзидаги ҳамма одамлар тўсатдан худосиз бўлиб қолсалар, бу Худонинг моҳиятига заррача таъсир қилмаган бўлар эди. Худо — бу бошқа бировларга боғлиқсиз равишда Унинг борлигидир. Худога бўлган имон Унинг баркамоллигига ҳеч нарса қўша олмайди; Худонинг борлигига бўлган шубҳаланиш эса Ундан ҳеч нарсани олиб қўя олмайди. Қудратли Худога Ўзи қудратли бўлганлиги учун ҳам ҳеч қандай ёрдамнинг кераги йўқ. Одамларнинг кўнглига ёқиш учун уларга тилёғмалик қилаётган, асабийлашган, илтимос қилаётган

Худони тасаввур қилиш мушкул; бироқ агар биз кўп одамларнинг Худо ҳақидаги тасаввурларини олиб қарайдиган бўлсак, у ҳолда айнан шу манзаранинг гувоҳи бўламиз. Ўзимиз ҳақимизда шу қадар юксак фикр қиламизки, биз Худога керакмиз, деган фикрга ишониш биз учун агар ёқимли демасак, жуда осондир.

Бироқ ҳақиқат шундаки, бизнинг мавжудлигимиз Худони янада буюкроқ қилмайди, шунингдек, агар биз умуман мавжуд бўлмасак ҳам, Худонинг буюклиги бирор нарсада кичиклашиб қолмайди. Биз ўз қилган хизматларимиз учун ёки Худонинг бизга муҳтожлиги туфайли эмас, балки Худонинг хоҳиш-иродаси сабабли мавжудмиз. Табиатан худбин бўлганлигимиз учун биз учун энг оғир

бўлган фикр — бу Худо бизнинг ёрдамимизга муҳтож эмас, деган фикр бўлса керак. Биз Худони одатда дунёни эгаллашда ва ер юзида яшовчи кишиларни қутқаришдаги Ўзнинг олижаноб режасини рўёбга чиқаришда ёрдам бера оладиган бирортасини

излаб топишга шошилаётган, иш билан банд, сабр-тоқатсиз, нимадандир иши юришмаётган Отага ўхшатган ҳолда тасаввур қиламиз. Ҳамма нарсани яратган Худога ёрдам ҳам, ёрдамчилар ҳам керак эмас. Жуда кўп ҳолларда хизматдаги даъватлар пайтида Қудратли Худони омадсиз қилиб кўрсатишади. Сўзамол воизхон

ўз тингловчиларида фақатгина мажусийларга нисбатан эмас, балки уларни қутқаришга кўп ҳаракат қилган, бироқ Уни қўллаб- қувватламаганлари учун қутқаришнинг уддасидан чиқа олмаган Худога нисбатан ҳам осонгина ачиниш ҳиссини туғдириши мумкин. Худога эса ҳимоячиларнинг кераги йўқ. У абадий

ҳимоячисиз бўлади. Азизлар, барча фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com манзилига жўнатинг ёки бўлмаса www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Севикли Раббимиз барчангизни Ўз паноҳида асрасин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top