3:06

Худо ҳар доим ҳаракатда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Каломда ёзилишича, «Солиҳ киши йўқ. Бир киши ҳам йўқдир. Идрокли ҳеч ким йўқ, Худони изловчи ҳеч ким йўқдир» (Рим 3:10-11). «Агар
Мени юборган Отам бировни жалб қилмаса, у Менга ҳеч ҳам етишолмайди» (Юҳ 6:44). Агар сиз Худони билсангиз, Масиҳ ҳақидаги хушҳабарни эшитган бўлсангиз, демак Худо бугун сизнинг ҳаётингизда ишлаяпти. Худованд ҳеч қачон мудрамаган, мудрамайди ҳам. Худога ишонган имонлиларнинг энг катта хатоси, улар Худо билан муносабатга интиқ бўлиб, Унга интилгани ҳолда, Худо уларнинг ҳаётларида ишлаётганларини сезмайдилар. Агар сиз ҳам ўз ҳаётингизда мана шундай ҳолатни бошингиздан кечираётган бўлсангиз, унда бугунги суҳбатимиз Худо сизнинг ҳаётингизда ишлаётганини кўрсатиб берувчи белги бўлиб хизмат қилади.

Narrator 2 Худованд сизнинг ҳаётингизда ишлаётган ёки ишламаётганини билиш учун Унинг Ўзига ибодат қилинг. Унинг Руҳи қалбингизни тўлдиришини сўранг. Муқаддас руҳ ва Худонинг Каломи Худованд ҳаётингизнинг қаерида ва қачон ишлашини кўрсатиб беради. Сиз бир марта Худо билан ахд тузгач, Худованд сизнинг ҳаётингизда бошлаган ишини тугатади. Унинг иши бутун ҳаётингизга етади. Сиз Уни чин дилдан ҳис этиб, У билан яқин муносабатда бўлсангиз, Худованд сизни билишини, Ўз иродасини сизнинг ҳаётингиз орқали амалга оширишини ва оғир дамларда сизга йўл кўрсатишини билиб оласиз. Сиз Худовандни авваллари бошингиздан ўтказмаган йўллар билан англай бошлайсиз. Бу ҳолатга сизни фақат Худованд олиб кела олади. Агар Худованд сизни Ўзига яқинлаштиришни истамаса, сиз буни уддасидан чиқа олмайсиз.

Narrator 1 Жуда кўп инсонлар Худованд уларни бирор бир иш учун танлашларини, чақиришларини жуда ҳам исташади. Бироқ Худо билан муҳаббатли муносабатдан қочишга ҳаракат қилишади. Худо билан муҳаббатли муносабатда бўлиш бу ҳаётимизнинг мазмуни. Худованд инсониятни айнан мана шу муносабат учун яратган. Инсон эса турли ишларини, муаммоларини, вақти йўқлиги ва яна бир қанча муаммоларни рўкач қилиб, Худо билан яқин, дўстона муносабатда бўлишдан қочади. Агар Худованд сизни мана шундай муносабатга чорлаётган бўлса, юрагингизда Унга яқинлашишга истак туғдираётган бўлса, демак Унинг сиз учун муҳим мақсади бор. У сизни ўзига яқинлаштириб, сиз билан ҳақиқий ва шахсий муҳаббатли муносабат қурмоқчи. Худо истаган муҳаббатли муносабат тўғри бўлганида, У сиз учун ният қилган топшириғини беришни бошлайди.

Narrator 2 Агар Худонинг борлигини ҳис қилмаётган бўлсангиз ёки бўлмаса умуман У сиз билан қизиқмай қўйди, ташлаб қўйди, деган фикрларда бўлсангиз, Худо билан яқин муносабатга кўпроқ вақт ажратишни бошланг. Билиб билмай қилган гуноҳларингиз учун кечирим сўранг. Ҳеч бир гуноҳингиз кечирилмай қолиб кетмасин. Йўлларингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Бугун жуда кўп имонлилар Худо уларни Ўз хизматига чақиришларини кутмоқдалар. Жамоатларда имонлилар ўз руҳий қобилиятларини очишлари керак, деб ўргатилади. Агар инсон ўзида руҳий қобилиятни топа олмаса, жуда ҳам тушкунликка тушади, асабийлашади. Бироқ Худо билан бирга дўстлик, муҳаббат муносабатларини ўрнатсангиз, У сизга аста секин ўзи қўйган қобилиятларни юзага чиқара бошлайди. Худонинг кўзи билан сиз ўзингиздаги қобилиятларни ҳам топиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top