3:19

Унинг на на ўтмиши, на келажаги мавжуддир

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, Худо абадийликда ҳозир ҳам яшар экан, Унинг на на ўтмиши, на келажаги мавжуддир. Муқаддас Китобда вақтни билдирувчи сўзлар тилга олинган бўлса, улар Худо вақтига эмас, балки бизнинг вақтимизга тааллуқлидир. Тўрт жондор Арши аълода олдида туриб кечаю кундуз тинмай: «Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўлғуси, Сарвари

коинот, Тангри Таоло муқаддас, муқаддас, муқаддасдир» (Ваҳий 4:8) — деб такрорлаган пайтда, улар Худони бизга маълум бўлган ўтмиш, ҳозирги давр ва келажак каби вақт даражалари тааллуқли бўлган яратилган мавжудотлар ҳаёти оқими билан боғлайдилар; бу нарса эса ҳақиқатдир, чунки Худо Ўзининг

шоҳона иродаси билан Ўзини вақт билан боғлашларини истаган.

Бироқ Худо яратилмаган, шунинг учун биз «вақт» деб атайдиган кетма-кет келаётган ўзгаришлар Унинг ўзига тааллуқли эмасдир. Худо абадийликда яшайди, бироқ вақт Худода яшайди. Худо бизнинг кечаги кунларимизни яшаб ўтгани каби, эртанги кунларимизни аллақачон яшаб қўйди. Худонинг вақт бошида пайдо бўлишини тасаввур қилиш у даражада мушкул эмас, бироқ бир вақтнинг ўзида Унинг қандай қилиб ҳам вақт бошида, ҳам вақт охирида пайдо бўлишини англаб етиш у қадар осон эмас; аммо бу худди шундайдир. Вақт бизга воқеликлар кетма-кетлиги билан танишдир. Биз шу тарзда Коинотда бирин-кетин юз бераётган

ўзгаришларга изоҳ берамиз. Ўзгаришлар бир вақтнинг ўзида эмас, балки қандайдир кетма-кетликда, бирини кетидан иккинчиси юз беради ва бизнинг вақт ҳақидаги тасаввуримиз ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликнинг «…гача» ва «… дан сўнг»

қонуни асосида шаклланиб боради. Биз қуёшнинг шарқдан ғарбга томон ҳаракатланишини ёки соат стрелкасининг циферблат бўйича ҳаракатланишини кутамиз, бироқ Худо учун бу нарсани кутишнинг ҳеч ҳам ҳожати йўқ.

Унинг учун юз бериши мумкин бўлган нарса аллақачон юз бериб бўлган ҳисобланади. Худо аввали ва охирини бир қарашдаёқ кўра олади. «Абадийлик ҳисобланган абадий давомийлик, барча кетма-кетликни ўзи ичига олади ва бизга кетма-кетлик бўлиб кўринган ҳар бир нарса Сенинг абадийлик деб аталган мақсадингдан кейин мавжуд бўлган эмас… Сен Қудратли Худо бўлганлигинг учун ҳам девор билан ўралган Жаннатда яшайсан ва бу деворда анча кечроқ — жуда

эртароқ билан, охири — бошланиши билан бир бутун бўлади, … ҲОЗИР ва ЎШАНДА Жаннат деворлари ҳалқасида бирлашадилар. Мутлақ ва абадий

бўлган менинг Тангрим, Сен ҳозир ва ўтмиш сарҳадларидан ташқарида борсан ва Ўз сўзингни баён этасан». Мусо кексайган чоғларида мен юқорида келтирган Санони

ёзиб қолдирган эди. Бу Санода у Худонинг абадийлигини олқишлаб, улуғлаган эди. Мусо учун ҳақиқат ҳисобланган бу илоҳий далил унга яхши таниш бўлган Синай тоғи каби мустаҳкамдир. Бу ҳақиқатдан Мусо учун иккита хулоса келиб чиқди: Худо абадий экан, У вақт томонидан қувғин қилинаётган фарзандлари учун ягона ишончли бошпана бўлиши мумкин ва бўлиб қолади ҳам. Азизлар, бордию шу мавзуга оид фикр мулохазангиз бўлса, dilkash@najot.com манзилидан ёки www.najot.com сайтидан фойдаланинг. Севикли Раббимиз барчангизни Ўз панохида асрасин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top