2:57

Хушхабар керак бўлганда келади

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб аталган дастурга хуш келибсиз. Абадийлик учун яратилган бўлиб, вақтда боғлиқ ҳолда яшаш — бу инсониятнинг энг катта фожеасидир. Ичимиздаги ҳамма нарса ҳаётни ва доимийликни талаб қилади, атрофимизни ўраб турган барча нарсалар эса бизнинг ўлимга маҳкум ва ўзгарувчан эканлигимизни эслатиб туради. Бироқ, Худо бизни абадийлик хом-ашёсидан яратганлигини ўзи ҳам шон-шуҳрат, ҳам башоратдир. Бу шон- шуҳрат ҳали амалга ошади ва бу башорат ҳали рўёбга чиқади.

Агарда мен яна масиҳийлик таълимоти муҳим асосларидан бири — инсондаги Худонинг сурати ва қиёфаси ўхшашлик деган тушунчага қайтадиган бўлсам, мени бир гапни беҳуда такрорлайверишда айблашмаса керак, деб умид қиламан. Худо сурати ва қиёфасига ўхшашлик аломатлари шу қадар гуноҳ билан қопланиб қолганки, уларни илғаб олиш осон эмас, бироқ бу аломатлардан бири инсоннинг абадийликка бўлган тинимсиз уриниши ҳисобланади, деб тахмин қилиш тўғри бўлмасмикан?

Худо сурати ва қиёфасига азалий ўхшашлик ҳақ бир инсон қалбида туриб,

чексиз умид ҳақида сўзлайди; инсон қаердадир ўз ҳаётини давом эттиради. Шундай бўлсада, у хурсанд бўла олмайди, чунки бу дунёга келадиган ҳар бир инсонни ёритувчи нур унинг виждонини қийноққа солади, айбдорлигининг исботлари ва

яқинлашиб келаётган ўлим таҳдиди билан қўрқитади.

Инсон икки тегирмон тоши орасида қолиб кетади: умиднинг юқори тегирмон тоши ва қўрқувнинг қуйи тегирмон тоши. Айнан шу ерда масиҳийликнинг Хуш хабари ўз вақтида пайдо бўлади. «… Исо Масиҳ ўлимни йўққа чиқарди, ҳаёт ва ўлмасликни

эса ойдинликка чиқарди» (2 Тим. 1:10). Буюк масиҳийлардан бири ўзини қатл қилиши керак бўлган жаллод қаршисига чиқиш олдидан шундай деб ёзган

эди. Худонинг абадийлиги ва инсоннинг ўлимга маҳкумлиги, Масиҳга бўлган имон-эътиқод шартли эмас, деган фикрнинг нотўғри эканлигига бизни ишонтиради.

Ҳар бир инсон учун бу ё Масиҳ, ёки абадий фожеа бўлиб қолиши керак. Раббимиз

абадийликдан вақтга бу ўткинчи дунёда маънавий аҳлоқсизлиги туфайли нафақат аҳмоққа, балки гуноҳ ва ўлимнинг қулига ҳам айланиб қолган Ўзининг биродар-инсонларини қутқариш учун келган. Дастурга якун солишдан аввал, Худонинг абадийлигини жуда гўзал тарзда ифода этадиган бир шеърни эътиборингизга хавола этсам:

Қисқа умр, узоқ давом этмас ғам,

Вақтинчалик ташвиш берилгандир бизга бу ерда;

Поёни йўқ, кўз ёшларсиз ҳаёт эса — у ерда.

У ерда Ўзининг бутун шон-шуҳратида

Биз абадий кўриб турамиз

Ҳукмдор ва Шоҳимиз бўлган Худони,

Ва У билан юзма-юз туриб,

Унга таъзим қиламиз.

Азизлар, Раббимизнинг абадийлигида ва Унинг чексиз севгисида бўлиш барчангизга насиб этсин. Фикр мулохазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Хайир азизлар, Худонинг Севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top