3:19

Кўнгилдан берилган назрлар

MP3

«Муқаддас Чодирни ясаш учун Исроил халқи олиб келган ҳамма назрларни Мусо усталарга берди. Булардан ташқари, халқ ҳар куни эрталаб Мусога кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишарди.» Чиқиш 36:3

Ассалому алайкум. Бугунги суҳбат давомида сизлар билан Қадимги Аҳд даврига саёҳат қиламиз. Биз Қадимги Аҳд ҳақида қанчалик кўп билсак, Худонинг Ўз ҳалқига қўллаган рамзларини шунчалик яхши билиб оламиз. Худовандни севадиган ҳамда Уни мамнун қилишга интиладиган ҳар бир одамни худди Забурда ёзилган одамга ўхшатса бўлади. Забур 1:2-3 оятларда шундай ёзилган:

«Илло Худованднинг Қонунидир унинг завқу орзуси. Туну кун Тангри Қонуни ила банддир фикри зикри. Оқар сувлар қанорига ўтқазилган, мевасини мавсумида тугадиган, барглари эса сўлмайдиган дарахт кабидир у киши.» Исроил халқи Худо айтганидек маъбад қуриш учун назрлар олиб келишарди. Улар Мусога тилла, кумуш, бронза, кўк, сафсар, қирмизи рангли ип, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери, акас ёғочи, мойчироқлар учун зайтун мойи ва хушбўй ҳидли тутатқи учун зираворлар ва бошқа қимматбаҳо тошлар келтиришди. Буларнинг бари маъбад ясаш учун зарур эди. Агар ортга қарайдиган бўлсак, Худован ҳар доим улар билан бирга бўлган. Қудратли тангри Исроил халқининг ҳар қандай муҳтожликларини қондирди. Улар Худони улуғлаганларида Худо уларга берди, нолиганларида ҳам муҳтожликларини қондирди.

Худо ҳар сафар уларнинг тилаганини берди. Худо Исроил халқи содиқ бўлгани учун доимо улар билан бирга бўлдими ёки муҳтожликларини қондирдими? Асло, Худо Ўзининг садоқати туфайли доимо халқнинг муҳтожликларини қондирди ва улар билан бирга бўлди. Энди эса Худованд қўлларини очиб кутиб турибди, халқ Унга нима бераркин? Буни эса Худованд кўнгилдан чиқариб берлган назр деб атади. Исроил халқи эса бу ишни завқ-шавқ билан бажарди. Улар ҳар тонгда кўнгилларидан чиқариб назр беришарди. Агар бизга кўнгилдан чиқариб назр беринглар дейишса, қандай аҳволга тушамиз? Беришимиз керак бўлгани учун берамизми? Ёки бошқалардан ажралиб қолмаслик учунми? Худовандга назр бериш ҳар кимнинг юрагига боғлиқ. Исроил халқи ўзларидаги бор бойликни қайдан олгани ёдингиздами?

Худо мисрликларнинг бор бойлигини Исроил халқига берган эди. Муқаддас Каломда бойлик ва шараф Худодан келиши ёзилган. Халқ тўхтатинглар демагунча ҳар тонг Худога назр келтиришда давом этишган. Исроил халқи ҳар тонг Худонинг улуғворлиги билан уйғонишарди. Исроил халқи Худосиз очдан ўлишларини биларди. Чунки ҳар тонг улар манна йиғиб олишарди. Ўшанда улар Худо билан қанчалик боғлиқ эканликларини ҳис қилишган. Балки ораларида маннанинг кунда ёғиб туришига кўникиб қолган ва буни Худо қилаётганини унутган кишилар ҳам бўлгандир. Зеро бугун ҳам шундай одамлар топилади. Худованд кундалик ризқимизни бериб турибди, биз эса бунга табиий, худди шундай бўлиши керакдек қараймиз. Буни Худо қилаётганини унутганмиз. Сиз-чи азиз тингловчи, Худойингизга нимани назр қиласиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top