Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Дунё аламзадаликка тўлган, сўнгги дақиқалар
яқинлашмоқда ва Иезекиил пайғамбарга кўринган очиқликда оловли булут бир пайтлар Маъбадга кириш эшигидан юқори кўтарилгани каби Худонинг улуғворлиги одамларни тарк этди. Иброҳимнинг Худоси одамлардан узоқлашди, биз орамизда
Унинг ҳозирлигини ҳис қилмай қолдик; Унинг ўрнига ота-бобларимиз билмаган бошқа худо бизнинг орамизда ўрнашиб олмоқда. Бу худони ўзимиз яратдик ва ўзимиз яратганимиз учун ҳам у бизга яқин ҳамда тушунарлидир; у — бизнинг
ижодимиз, у ҳеч қачон таажублантирмайди, ҳеч қачон эсанкиратмайди, ҳеч қачон ҳайратга солмайди ва ҳеч қачон биздан юқори бўлмайди. Худо қуёшга ўхшаб Ўз тафтини бериш ва марҳаматлаш, кўпроқ эса поклаш ва абадий англай билишни инъом қилиш учун Ўз улуғворлигида инсонларга Ўзини намоён қилди.
У таажублантиради, ҳайратга солади. Бу ота-боболаримиз Худоси келаётган авлодларимизнинг ҳам Худоси бўлишни истайди. Биз фақат севгида, имонда ва итоаткорликда Унинг учун яшаш жойи ҳозирлаб қўйишимиз керак, холос. Биз фақат Худонинг келишини жуда ҳам исташимиз керак ва шунда У ҳозир бўлиб, бизга Ўзини намоён қилади. Балки бизни авлиё ва донишманд кишининг сўзлари
ишонтира олар? Авлиё Ансельмнинг қуйидаги сўзларни эшитишингизни истардим, яна ҳам яхшироғи, унинг сўзлари устида фикр-мулоҳаза юритиб кўришингизни истаган бўлардим: «Ўрнингдан тур, эй ночор инсон! Ўз ишларингни бир оз
бўлсада қўйиб тур; ўзингни безовта қилаётган ўй-фикрлардан сал узоқроққа кет. Ғам-ташвишларингни бир четга суриб қўй ва машаққатли меҳнатларинг қўя тур. Худо учун озгина вақтга жой ажрат ва Унинг ҳузурида ором ол. Ўз ақл-идрокинг ички ҳужралари кириб, Худо ҳақидаги ва Уни излашда сенга ёрдам берадиган фикру хаёллардан бошқа ҳамма ўй-фикрлар учун ҳужра эшикларни зичлаб ёпиб қўй.
Ана энди бутун қалбинг билан гапир! Энди Худога: «Мен Сенинг жамолингни излаяпман, Сенинг жамолингни излайман, Тангрим», — деб айт». Ажойиб сўзлар, шундай эмасми? Худо ҳақида ўйлаш ёки айтиш мумкин бўлган барча
нарсалар ичида тушуниш анча қийинроқ бўлгани Унинг чексизлигидир. Агарда уни тасаввур қилишга ҳаракат қилсак ҳам, бу ердаги бир тушунча иккинчисига қарама-қарши экандек бўлиб кўринади. Бироқ, айнан мана шундай мушоҳада, ўзимиз
ҳеч қачон ета олмайдиган нарсани асос қилиб олган ҳолда, биз учун маълум бўлган хулосага келишимизни талаб қилади. Шунга қарамасдан биз буни амалга оширишга ҳаракат қилишимиз зарур, чунки Муқаддас Ёзувлар Худо чексиздир, деб таълим беради. Агарда биз Худонинг бошқа сифатларини тан олсак, у ҳолда буни ҳам албатта тан олишимиз керак.
Бу хаёт саёҳати оёқларимиз учун эмас, балки юрагимиз учундир. Баландликдан ҳамма нарса яхшироқ кўринади, шунинг учун, келинглар, Худо кўп ҳолларда кўрларга кўра олиш қобилияти беришини ва эмизикли гўдакнинг қулоғига донишманд ва мужоҳадали кишилар ҳам орзу қила олмайдиган ҳақиқатларни
айтишини билганимиз ҳолда, шундай «фикр юкасаклиги ва ақл чўққилари»ни излаш пайида бўлайлик. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин азизлар.