2:26

Худони улуғлаш 13

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Худовандни мусиқий асбоблар билан улуғлаш Қадимги Аҳдда ҳам кўп айтилган. Турли хил асбоблар ишлатилган, масалан най ва карнай каби нафас билан чалинадиган асбоблар, лира каби торли асбоблар ва дўмбира каби чертиб чалинадиган асбоблар.

Қадимги Аҳд даврида Худовандни улуғлаганда албатта қандайдир мусиқий асбоб чалишган.Улардан ўрнак олиб, биз ҳам Худовандни ўзимизда бор асбоб билан улуғлашимиз мумкин.

Худовандни улуғлашни ва эҳтиром айлашни истаганимизда бу асбобни ишлатиш керак, бунисини ишлатиш керак эмас деган гап-сўзлар бўлиши мумкин эмас. Кимдир электрик орган чалиши ёки оркестр билан улуғлаши мумкин.

Бошқаси оддий ёғочни уриб ўтириши ёки ноғорани қимирлатиб ўтириши мумкин. Лекин ҳаммаси Худони улуғлаш учун чалинади. Амал қилишимиз учун биронта йўл-йўриқ борми?

Агар Худовандни асбоб билан улуғламоқчи бўлсам, қилган ишимни У учун аъло даражада бажаришни истайман, чунки У шунга лойиқ бироқ бу мен шу ишнинг устаси бўлишим керак дегани эмас.

Мен ҳозир ва шу ерда қилган ишимни аъло даражада қиламан. Шу билан биргаликда мен бу имкониятдан ўз қобилиятимни “кўз-кўз” қилишни истаб қолишдан эҳтиёт бўлишим керак.

Мағрурланиш гуноҳдир. Худодан менга қандай қобилият берилган бўлмасин, фақат севги билан хизмат қилишни унутмаслигим керак. Акс ҳолда менинг мусиқам жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан.

Мусиқанинг турлари жуда кўп. Баъзилари баланд ва жонлантирувчи, баъзилари юмшоқ ва сокин. Масиҳийча улуғлашда ҳар бирининг ўз ўрни бор. Шунга қарамай биз бошқаларнинг дидини ҳурмат қилишимиз лозим.

Баланд мусиқа ёқмайдиган одамлар борлигини билсам, у ерда баланд мусиқа чалмайман. Бир-биримизни ҳурмат қилиш қонун-қоидаси ҳаётимиздаги бошқа соҳаларда бўлганидек мусиқада ҳам мавжуд.

Агар Худованд сизни мусиқий қобилият билан марҳаматлаган бўлса, хушхабар тарқатишингиз ва бошқаларни чин юракдан улуғлаш учун руҳлантира олишингиз учун Ундан ёрдам сўранг.

Агар сиз ибодат қилсангиз, У сизни қандай қўшиқ ёки мусиқани чалишингизни кўрсатади. Бунга эҳтиёткорлик билан тайёргарлик кўриш ва тақдим этишдан олдин ўйлаб кўриш лозим. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Хозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top