3:18

Худонинг донишмандлиги 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Иброҳим Худонинг берган ваъдасини эшитгач, ишончсизликка тушмаган, шубҳаланмаган, аксинча, Худони

улуғлаган ҳолда имонда мустаҳкам турган ва ваъда берган Зотнинг Ўз ваъдасининг устидан чиқишига тўла-тўкис ишонган. Биз ҳам Иброҳим каби ягона Худога умид боғлашимиз ва умид қиладиган ҳеч нарса қолмаганда ҳам, то нур ялтиллаб

кўринмагунча умидимизни узмаслигимиз керак. Биз Худонинг борлигига таянамиз. Менинг ўйлашимча, фақат мана шу нарса ҳақиқий имондир. Ҳис-туйғу ёрдамида олинадиган далиллар билан қўллаб-қувватланадиган ҳар қандай имон — бу ҳақиқий

имон эмасдир. «Исо унга шундай деди: — Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай бахтлидирлар!» (Юҳан. 20:29).

Бу тубанлашган дунёда шарт-шароитлар биз учун қандай бўлишидан қатъий назар, Худонинг барча қилган ишлари мукаммал донишмандлик билан амалга оширилишига имон гувоҳлик беради. Абадий Ўғилнинг инсон танаси қиёфасида

мужассам бўлиши Худонинг энг буюк ишларидан бири бўлган эди ва биз бу таҳсинга лойиқ ишнинг фақатгина Чексиз Зотда бўлиши мумкин бўлган мукаммаллик билан амалга оширилганлигига ишончимиз комилдир.

«Эътиқодимизнинг сири эътироз қилиб бўлмайдиган даражада буюк: Масиҳ вужудда зоҳир бўлди» (1 Тим. 3:16). Гуноҳларни ювиш ҳам Худонинг ҳамма ишларига хос бўлган уддабуролик билан амалга оширилган эди. Биз буларнинг ҳаммаси тўғрисида жуда кам нарсани тушунамиз, бироқ Масиҳнинг гуноҳни ювишдек таҳсинга лойиқ иши Худони одамлар билан тўлиқ яраштирди ва Осмон Шоҳлигини барча имонлилар учун очиб берди.

Бизнинг вазифамиз — тушунтириш эмас, балки гувоҳлик беришдир. У ерда, хочда юз берган ҳамма нарсани Худо тушунтириб бериши мумкинмиди ёки йўқми? Мен буни билишни жуда истар эдим. Ҳаворий Бутруснинг айтишига қараганда, фаришталар ҳам бу воқеликни моҳиятига кириб боришни қанчалик исташмасин, бу нарсани била олмаганлар. Хуш Хабарнинг ҳаракатланиши, янгитдан туғилиш,

Илоҳий Руҳнинг инсон табиатида зоҳир бўлиши, ёвузлик устидан узил-кесил қилинган ғалаба ва ниҳоят, адолатли Масиҳ Шоҳлигининг ўрнатилиши — буларнинг ҳаммаси Худо донишмандлигининг чексиз тўла-тўкислигидан келиб чиққан ва келиб чиқмоқда.

Улуғвор само ичра турган энг муқаддас кузатувчининг энг ўткир кўзлари Худо бу ишларнинг ҳаммасини қандай қилиб амалга ошираётганлигини кузата туриб,

унда заррача ҳам нуқсону камчилик сезмайди ва ҳатто жамики серафимлар ҳамда ҳерубларнинг бирга олинган донишмандлиги Худонинг ишларига ҳеч қандай тузатишларни кирита олмайди. (Екк. 3:14). Худонинг чексиз донишмандлигини имонимизнинг ақидаси деб ҳисоблаш биз учун ҳаётий заруриятдир; бироқ

бунинг ўзи етарли эмас. Биз имон ва ибодат ёрдамида бу ақидани кундалик ҳаётимизга киритишимиз керак. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top