3:19

Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги қизиқарли мавзуда сўз юритишни давом этамиз. Худо у ерда ҳам, бу ерда ҳам ва ҳамма ерда, фақатгина дарахт ёки тошда эмас, балки борлиқнинг бутун бир кенгликларида, ҳамма нарсага яқин жойда ҳам ҳозирдир ва Исо Масиҳ марҳамати билан исталган вақтда ҳар бир севувчи юрак Унга эриша олиши мумкин.

Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги таълимот бу саволга жавобни умрбод ҳал қилиб беради. Чинакам масиҳий учун бу ҳақиқат — буюк ҳотиржамлик

ва улуғ ишонч манбаидир.

Бу манба ҳеч ҳандай ҳаётий шарт- шароитларга боғлиқ эмас. Бу ҳақиқат учун «Худо ҳузурининг амалий аҳамияти» тасаввурдаги объектни хаёлан ўз ақл-идроки чегарасидан ташқарига чиқариш ва шундан сўнг унинг

иштирокини амалга ошириш йўлларини излашдан эмас, балки ҳар қандай соғлом эътиқод таълимотига мувофиқ аллақачон шу ерда ҳозир бўлган ва Ўзи яратган мавжудотлар Унинг борлигини тан олиш ёки олмасликларидан қатъий назар,

объектив бор бўлган Зотнинг ҳақиқатан ҳам ҳозир эканлигини билишдан иборатдир.

Бу ҳақиқатнинг натижаси инсонга башоратда эмас, балки ҳақиқатда бериладиган тажриба ҳисобланади. Худонинг ҳамиша биз билан бирга эканлигига, Унинг Ўз

дунёсининг ҳар бир қисмида ҳозир эканлигига, Унинг бизга ўз ўй-фикрларимиздан ҳам яқинлигига ишониш бизга узоқ вақтгача юксак маънавий бахтни бахшида қила олади. Бироқ ҳамма вақт эмас. Ҳар бир имонлига доимий қувончни ваъда

қилиш виждонсизлик бўлар эди ва буни кутиш ҳақиқатга зид бўларди.

Худди бола оғриқдан ҳатто онасининг қўлида ҳам йиғлаши мумкин бўлганидек, масиҳий Худонинг ҳузурида турганлигини англаб етса ҳам, баъзида руҳан қийналиши, азоб чекиши мумкин. Гарчи ҳаворий Павлус: «… доимо хурсандмиз» (2 Кор. 6:10), — деб айтган бўлса-да, у баъзида ғамгин ва хафа эканлигини тан олган; Масиҳ эса «Ота бағрини» (Юҳан. 1:18) ҳеч қачон тарк этмаганлигига қарамай, биз учун жуда кўп кўз ёш тўккан.

Бироқ ҳаммаси яхши бўлади. Бу каби бизнинг дунёмизда бундай кўз ёшлар ўзининг даволовчи фаолиятини бошлайди. Худонинг ҳузуридан бизни ҳимоя қилиб турувчи пардалардан тайёрланган шифобахш малҳам бизнинг касалликларимизнинг

то улар тузалмагунча даволайди. Ҳеч қачон ёлғиз эмаслигимизни билиш ҳаётимизнинг тўлқинланаётган денгизини тинчлантиради ва қалбларимизга хотиржамлик олиб келади. Муқаддас Ёзувлар ҳам, ақл-идрокимиз ҳам бизга

Худонинг шу ерда эканлигини таъкидлайди. Биз фақатгина бу нарсани англаб етилган тажриба ёрдамида тушунишга ўрганишимиз керак.

«Худонинг шу ерда ҳозир эканлигини билиш — бу марҳаматдир, бироқ Унинг ҳозирлигини ҳис қилиш — бу чинакам бахтдир». Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top