2:36

Худони улуғлаш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна ғойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, “Ё Раббимиз, ё Худойимиз!

Сен шон-шуҳрат, иззат-икром, куч-қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди” –деб битилган Ваҳий китобининг 4боби 11 оятида.

Худованд улуғлашга муносиб бўлгани учун Уни улуғлаймиз. Муносиб сўзининг маъноси “лойиқ бўлиш” ёки “ҳаққи бўлиш”дир. Муқаддас Китоб бизга Раббимиз ҳаётимизда ҳам юрагимизда ҳам биринчи ўринни эгаллашга лойиқлигини аниқ ўргатади.

Албатта тошни, ёғоч парчасини, ажойиб ғояни, ҳатто фариштани улуғлаш нотўғри. Шу ишларни қила туриб ҳам, юрагимизда Худовандга жой қолдира оламизми? Муқаддас Китоб бизга Худовандга ишонган, лекин ўзлари кўриб турган нарсани ёки хаёлан тасаввур қилган нарсасини улуғлашни истаган инсонлар тарихини айтиб беради.

Уларнинг садоқати тўлиқ эмас. Бироқ охири ўз бутларига сажда қилиш билан тугаган. Исо: “Ҳеч ким икки хўжайинга бирдек хизмат қила олмайди” – деб айтган эди. Матто китобининг 6боби 24оятида.

Бизнинг истагимиз улуғланишга лойиқ бўлган ягона Устозни севиш, Унга хизмат қилиш ва улуғлашдир. Исо Ўз шогирдларига ибодат қилишни ўргатганида, Худованднинг қудратига алоҳида урғу берган эди.

У: “Сенинг Шоҳлигинг келсин; осмонда бўлгани каби ерда ҳам ироданг амалга ошсин” – деб айтган эди Матто китобининг 6боби 10 оятида. У бизга осмоннинг бир парчасини берди.

У ерда фаришталар сўзи билан дунёни пайдо қилган Худовандга хизмат қилишади. Бизнинг кўз олдимизда кўплаб кўринадиган қудратлар бўлгани учун, баъзида Унинг қудратини унутиб қўямиз.

Худо инсонга ўзи танлаган йўлидан юришига йўл қўйган бўлса ҳам, лекин Ўз қудратини ҳеч қачон йўқотмаслигини унутмаслигимиз керак. Ваҳий китобининг 4боби 10 оятида Исонинг оёқлари тагига ўз тожларини ташлаганлар тўғрисида гапирилган.

Бутун олам Унинг Худолигини эълон қилади.УЗабур китобининг 98боби 2оятда: “Худованд Ўз нажоткорлигини кўрсатди, халқлар кўз ўнгида одил ҳукмини намоён қилди” – дейилган. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top