3:59

Худонинг адолатлилиги 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг адолатлилиги ҳақидаги мавзуда сўз юритишни давом этамиз. Адолат маънавий тенглик ғоясини гавдалантиради, тенгсизлик эса — бевосита қарама-қарши нарса бўлиб, у инсон ўй-фикрлари ва ишидаги тенгликнинг мавжуд эмаслигидан далолат беради. Ҳукм — бу маънавий ҳолатлар нисбатан адолат ва тенгликнинг

қўлланилишидир. Бу суд эса ҳукм қилинаётган киши ўз қалбида ва ҳатти-ҳаракатида ҳақ ёки ноҳақ бўлганлигига қараб, унга нисбатан мурувватли бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Баъзан, гўёки биз Худонинг мақсадларини олдиндан билиб

тургандек: «Худонинг шундай қилишини адолат талаб қилаяпти», деб айтишади. Бу ҳам ўй-фикрдаги, ҳам сўзимиздаги хатодир. Негаки, бу ерда Худога боғлиқ бўлмаган адолат принципи эмас, балки Ўзини маълум бир тарзда тутишга Худони

мажбур қилувчи адолат принципи илгари сурилган.

Албатта бундай принцип мавжуд эмас. Агарда мавжуд бўлганида, бу принцип Худода юқори бўлар эди. Фақатгина олий ҳокимият бўйсунишни талаб қилиши мумкин. Ҳақиқат шундан иборатки, Худо табиатидан ташқарида Худога заррача бўлсада ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлган ҳеч нарса мавжуд эмас ва

мавжуд бўлолмайди ҳам. Худонинг жамики ўй-фикрлари Унинг яратилмаган борлиғидан келиб чиқади. Худонинг абадий борлиғига ҳеч нарса кирмаган, Ундан ҳеч нарса олинмаган ва Унда ҳеч нима ўзгартирилмаган. Худога нисбатан қўлланиладиган адолатлилик — бу атамани Худо бўлган нарсага берамиз, ундан ортиғига эмас, шунингдек, Худо адолат билан ҳаракат қилган пайтдагина Уни

адолатли, деб атаймиз. Худо қандайдир эркин критерийга мувофиқ бўлиши учун адолатлилик қилмайди, балки ушбу ҳолда қандай йўл тутиш керак бўлса, шуни бажаради.

Олтин ўз-ўзидан кимёвий модда ҳисобланади ва у ҳеч қачон ўзгармайди, ҳеч

қандай реакцияга киришмайди, уни қаердан топишларидан қатъий назар, ҳамиша олтинлигича қолади. Худди мана шу олтин каби Худо ҳамиша Ўз Борлиғида ягона бўлган Худолигича қолади ва У ҳеч қачон Ўзидан бошқа кимдир бўлиши мумкин

эмас. Коинотдаги жамики нарса Худонинг табиатига қай даражада мувофиқ бўлса, шу даражада яхши ва қанчалик мувофиқ бўлмаса, шунчалик ёмондир. Худо — бу Унинг маънавий адолатлилигининг шахсий эркин принципи бўлиб, Худо фосиқларга ҳукм чиқарганда ва солиҳларни мукофотлаганда Ўзидаги ички бир туйғу билан, фақатгина Ўзига итоат қилган ҳолда ҳаракат қилади.

Буларнинг ҳаммаси Худога қайтиб келган гуноҳкорнинг оқланишига бўлган умидни йўққа чиқараётгандек туюлади холос. Худонинг адолатлилигида Унинг

раҳмдиллигига тўсиқ бўладиган ҳеч нарса йўқ. Худони қонунларга амал қилишга мажбур бўлган, кўз ёшларию минг бир узрлар билан инсонга ўлим ҳукмини чиқараётган қандайдир меҳрибон қози деб билиш — бу чинакам Худо ҳақида

номуносиб фикр юритиш демакдир. Худо ҳеч қачон Ўз-Ўзига қарши чиқмайди. Худонинг ҳеч бир хусусияти қандайдир бошқа хусусияти билан зиддиятли муносабатда бўлмайди. Худонинг ҳайрихоҳлиги Унинг меҳрибонлигидан келиб

чиқади, адолатсиз меҳрибонлик эса — меҳрибонлик эмасдир. Худо бизга раҳм-шафқат кўрсатади, чунки У меҳрибондир. Бироқ, агар Худо адолатли бўлмаганида меҳрибон ҳам бўла олмас эди. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top