3:49

Худонинг адолатлилиги 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг адолатлилиги ҳақидаги мавзуда сўз юритишни давом этамиз. Худо бизга раҳм-шафқат кўрсатади, чунки У меҳрибондир. Бироқ, агар Худо адолатли бўлмаганида меҳрибон ҳам бўла олмас эди. Худо ёмон одамларни фақатгина жазога муносиб бўлганлари учунгина жазолайди; Худо ёмон одамларга шафқат кўрсатганида эса, бу нарса фақатгина Унинг меҳрибонлиги туфайли юз беради; Шундай қилиб, У ўта

меҳрибон Худо каби, Ўзига муносиб ишни бажаради. Асосий сабаб ҳам мана шунда ва фақат инсон уни Худога ишонгачгина англаб етиши мумкин. Гуноҳларни ювиш ҳақидаги масиҳийлик таълимоти Худо қай тарзда адолатли бўладию, аммо шунга қарамай, барибир адолатсизларни оқлаши мумкинлигини жуда содда йўл билан

тушунтиради. Айнан Масиҳнинг гуноҳни ювиш учун қилган қурбонлиги туфайли адолат оёқ ости қилинмайди, аксинча, Худо гуноҳкорга шафқат кўрсатган пайтда унга амал қилинади.

Эътиқоднинг таълим беришича, то адолат ўз ишини амалга оширмагунча, раҳм-шафқат ўз самарасини бермайди. Масиҳ бизнинг ўрнимизда хочда жон берган пайтда гуноҳ учун адолатли жазо амалга оширилган эди. Оддий одам учун бу

ҳодисанинг ҳеч қандай аҳамияти бўлмаслиги мумкин, имонли кишига эса у қувонч бағишлайди. Миллионлаб кишилар бу хабар туфайли аҳлоқан ва руҳан ўзгардилар, буюк маънавий куч-қудрат амалга оширган ҳаётда яшаб ўтдилар ва бу хабарга

ишонган ҳолда ҳотиржамлик билан ҳаётдан кўз юмдилар. Амалга ошган адолат ва кўрсатилаётган меҳрибонлик ҳақидаги хабар — шунчаки ёқимли эътиқод назарияси эмас; бу хабар инсоният муҳтож бўлганлигидан заруриятга айланган ҳодиса ҳақида эълон қилади. Ўз гуноҳларимиз учун бизнинг ҳаммамиз ўлимга маҳкум эдик. Агарда суд бизнинг маънавий аҳлоқимиз ҳолатини кўриб чиққанида, суд шундай қарорга келиши турган гап эди.

Чексиз адолат бизнинг узоқ давом этган ва ўйлаб қилинган адолатсизлигимизга дуч келган пайтда, уларнинг ўртасида шафқатсиз кураш юзага келди. Бу курашда

Худо енгиб чиқди ва енгиб чиқиши ҳам керак эди. Аммо гуноҳларига тавба қилаётган гуноҳкор нажот излаб ўзини Масиҳ бағрига отган пайтда, маънавий ҳолат тескари томонга ўзгаради. Адолат ўзгарган ҳолат билан тўқнашади ва имонли

кишини солиҳ деб эълон қилади. Шундай қилиб, адолат ўз- ўзидан Худога ишонувчи Худо фарзандлари томонига ўтади. Айнан шунда ҳаворий Юҳаннонинг жасоратли сўзлари аҳамияти ўз ифодасини топган: «Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир» (1 Юҳан. 1:9). Бироқ Худонинг адолатлилиги ҳамиша гуноҳкорга қарши йўналган бўлади. Худо ўта меҳрибон бўлганлиги учун худосизларни жазолай олмаслигига бўлган ноаниқ ва хаёлий

умид миллионлаб кишиларнинг виждони учун ўлимга олиб келувчи оғу бўлиб қолди. Ўлим кун сайин яқинлашиб келаётган, тавба қилиш учун айтилган даъватга эса эътибор берилмаётган бир пайтда, бу нарса улардаги қўрқувни босади ва ўз ҳузур- ҳаловатлари учун истаган ноҳақликларни қилишларида уларга

имконият беради. Агар биз жавобгар ва онгли мавжудотлар

бўлсак — биз ўзимизнинг абадий келажагимизга нисбатан бу қадар енгилтаклик билан қарай олмаймиз. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top