Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугун сизлар билан Худонинг раҳмдиллиги ҳақида сўз юритамиз. Биз зулмат фарзандлари абадий аҳд қони орқали ниҳоят нурдаги ўз уйимизга эришар эканмиз, бизнинг чангларимизда минглаб тор бўлади, бироқ уларнинг ичида энг яхши янграйдигани Худонинг раҳмдиллигини олқишлаш учун тортилган торлар бўлади. Бироқ қайси ҳуқуқларимизга кўра биз у ерда бўламиз? Ахир биз, ўз гуноҳларимиз билан улуғвор Яратувчи Шоҳни
ўйламасдан туриб, ағдариб ташлашга ҳаракат қилган ҳолда, виждонсизларча қилинган исёнда иштирок этмадикми? Биз ўтмишда ҳозир итоатсизлик фарзандларини йўлдан ураётган, ернинг шоҳи бўлган, маккор руҳ иродасига бўйсунган ҳолда, дунёвий йўллардан юрмадикми?
Биз танамизнинг хоҳиш- истаклари билан яшамадикми? Ўз табиатимизга кўра биз бошқа одамлар каби нафрату ғазабнинг болалари эмасмизми? Энди эса, қачонлардир Худога душман ва бегонадек бўлган бизлар Унинг қаршисида тиз чўкамиз ва бизнинг оғзимиздан Унинг исми тушмайди. Биз қувғинга лойиқ
бўлганлар, Худо билан мулоқот қилишдан ҳузур қиламиз; биз дўзах азобларига муносиб бўлганлар самонинг ҳузур- ҳаловатидан роҳатланамиз. Буларнинг ҳаммаси Тангримизнинг мурувватли раҳмдиллиги туфайлидир. Айнан шу раҳмдиллик
ёрдамида самонинг тонг нурлари бизни қоплаб олди. Раҳмдиллик — Худонинг атрибути бўлиб, Худони ҳайрихоҳликка ундовчи, Илоҳий табиат ичидаги чексиз ва
битмас-туганмас қувватдир. Эски Аҳдда ҳам, Янги Аҳдда ҳам Худонинг раҳмдиллиги улуғланади, бироқ Эски Аҳдда бу ҳақда Янгги Аҳддагига қараганда тўрт маротаба кўп гапирилган.
Биз , раҳмдиллик ва мурувват Жамоат Тангриси учун хос бўлгани каби, адолатлилик ва одилона ҳукм Исроил Худосига хосдир, деган кўпчилик томонидан қабул қилинган, бироқ хато тасаввурни ўз онггимиздан бутунлай чиқариб ташлашимиз керак. Аслини олганда, бу ерда Эски Аҳд ва Янги Аҳд ўртасида принципиал фарқ мавжуд эмас. Янги Аҳднинг Муқаддас Ёзувларида гуноҳларнинг ювилиши ҳақидаги ҳақиқат тўлиқроқ очиб берилади, бироқ Муқаддас Ёзувларнинг ҳар иккала қисмида ҳам Худонинг Ўзи гапиради ва Унинг гапирганларининг ҳаммаси Ўзига муносиб тарздадир. Худо қачон ва қаерда одамларга зоҳир бўлмасин, У Ўзига ўхшаб
ҳаракат қилади. Адан боғидами ёки Гефсимиан боғидами, Худо бирдек раҳмдил ва адолатлидир.
Худо ҳамиша инсониятга нисбатан раҳмдил бўлган ва раҳмдиллик намоён қилган ҳолда, ҳар доим адолатли бўлади. Худо ер юзини тўфон босгунга қадар ҳам шундай қилган, шунингдек, Масиҳ одамлар орасида юрганида ҳам шундай бўлган; У ҳозир ҳам шундай қилаяпти ва бундан кейин ҳам шундай қилади, чунки У — Худодир.
Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.