2:59

Тўлашга тайёр бўлинг

MP3

Ассалому алайкум. Бу дунёда яшаб кўриб билдингиз, ҳамма нарсанинг баҳоси бор экан. Ҳеч нарса текинга берилмайди. Аммо Нажотни текинга олдим-ку? – дейсизми? Ўша нажотингизнинг қийматини Исо Масиҳ тўлаб бўлган. Хар қандай ғалаба ёки муваффақиятнинг баҳоси бор. Амалда ҳамма масиҳий оналар фарзандлари Худони ҳурмат қилишларини, Унга ишонишларини истайди. Аммо она ёки ота бу учун бирор нарса қилмаса, истаклари истаклигича қолиб кетади. Исташнинг ўзи камлик қилади. Фарзандлар Худони ҳурмат қилиши унга чин қалбдан ишониши учун, ота-она уларни Худо йўлида тарбиялаши, Худо Каломи билан танишитириши, ва қийин ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклигини ўргатиши керак. Бунинг учун нима қилиш кераклигини биласизми? Қурбонлик. Вақтингизни, кучингизни, эътиборингизни, ишингизни қурбон қилишингизга тўғри келади. Фарзандлар сиз истаганингиздай художўй бўлишларини истасангиз астойдил ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Мана шу ҳаракатингиз, меҳнатингиз, тинимсиз ибодатларингиз, уларнинг келажакда сиз истагандай инсон бўлиб етишишининг баҳосидир. Баъзан фарзандларингизнинг нотўғри ҳаракатларини, ножоиз қилиқларини кўрсангиз ҳеч ҳам эътиборсиз бўлманг. Дарҳол ўша ишларни тўғрилаш ҳаракатида бўлинг. Бу ёмон одатлар ташқаридаги дўстларининг, синфдошлари ёки бошқа бировларнинг таъсири остида юзага келгандир. Дўстлари ёмон таъсир кўрсатаяпти деб, уларни дўстлари билан ўйнашга йўл қўймаслик ҳам яхши эмас. Иложи бўлса, дўстлари билан ўйнамоқчи бўлганида, уйингизда ўйнашига, сизнинг кўз олдингизда, назоратингиз остида маълум бир вақтгача ўйнагани маъқул. Ундан ташқари, ёзги таътил чоғида, фарзандингизнинг бутунлай бекорчи бўлиб қолишига ҳам йўл қўйманг. Бола ёзти таътилда ҳам бирор бир қизиқарли машғулот билан банд бўлиши керак. Масалан сузиш, спорт ўйинлари, бирор бир ҳунарни ўрганиш ва ҳокозо… бунда бола дам олиш билан бирга янги нарсалардан боҳабар бўлади, танасини чиниқтиради ҳамда маза қилади. Бунинг учун оналар астойдил ҳаракат қилиши, фарзанди учун вақт ажратиши керак. Фарзандлари ҳақида ўйлаш, уларга вақт ажратиш баробарида, аёлнинг ҳаётидаги аҳамиятлиликнинг тартиби ўзгармаслиги керак. Аёлнинг ҳаётида Худо биринчи ўринда, хўжайини иккинчи, фарзандлари учинчи, иши ва қизиқишлари эса охирги ўринда туриши керак. Фарзанд тарбияси муҳим, аммо уни хўжайинингиздан ҳам Худодан ҳам юқори ўринга чиқариб қўйманг. Ҳамма нарсанинг ўз ўрнида бўлгани яхши. Шуни билган ҳолда турмуш ўртоғингизга ҳам етарлича вақт ажратишингиз, у билан муносабатингизни мустаҳкамлашингиз керак бўлади. Бу иккингиз орангиздаги яхши муносабатнинг баҳосидир. Ҳаёт жуда қисқа. Қисқагина ҳаётда нимани кўпроқ қадрлайсиз, ишингизними ёки оилангиз ва фарзандларингизними? Биласизки, вақт чексиз эмас. Биз оналар астойдил ҳаракат қилсак, кўп нарсага улгурушимиз, ва кўп нарсани қила олишимиз мумкин. Шуни билган ҳолда, ҳаётимиз учун аҳамиятли бўлган нарсаларни биринчи ўринга қўйишни ўрганайлик. Азизлар ҳаёт жуда мураккаб, аммо унинг ечимини топиш мумкин. Аёл ҳаёти ҳақидаги фикрларингиз билан бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз орқали ўртоқлашинг. Бундан бениҳоя мамнун бўламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top