3:25

Марямнинг Ҳолати

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бир тонг Исо Масиҳнинг туғилиши ҳақидаги парчани ўқир эканман, Исо Масиҳнинг онасига жуда ҳавасим келди. Бугунги кундаги ҳар бир она унга ҳавас қилса ажаб эмас. Ишончим комилки, ҳар бир художуй, болаларини солиҳ ва комил инсонлар қилиб тарбия қилишни истайдиган ҳар бир она унга ҳавас қилиши шубҳасиз. Бугунги кун оналарининг ҳавотирини тушуниш қийин эмас. “Болам мактабда ёки коллежда тўғри юрибдимикан!? Ёмон болаларнинг сўзига кириб бемаъни нарсаларни чекиб-ичиб қўймаяптимикан? Атрофдаги гуноҳ ва ёвузликлар унинг рухий характерини ўзгартириб юбормасмикан?”, деган ҳавотирлар ҳамма оналарни қийнайди. Фикри-зикри фақат Худовандда бўладиган фарзандни ким ҳам хоҳламайди дейсиз. Агар шундай фарзандим бўлганида ҳотиржамликдан роҳатланган бўлардим. Кўпгина имонлилар, Исо Масиҳ ёшлигида ёки ўсмирлигида қандай бўлган экан, деб қизиқишади.

Марям билан Юсуф Исо Масиҳ 12 ёшда бўлганида Уни Ўз ҳолига қўйиб қўйишган кўринади. Чунки бир парчада эсингизда бўлса, улар Исо Масиҳнинг Қуддусда қолиб кетганини ҳам билишмаган. Аниқроғи, У ўзини ўзи бемалол эплашидан кўнгиллари тўқ бўлган. “Юсуф билан Марям Эгамизнинг қонунидаги ҳамма талабларни бажарганларидан кейин, Жалилага, ўз шаҳри Носирага қайтиб бордилар. Бола улғайиб, кучга ва доноликка тўлиб борарди. У Худонинг инояти остида эди. Исонинг ота–онаси ҳар йили Фисиҳ байрамида Қуддусга борар эдилар. Исо ўн икки ёшда бўлганда, улар яна одатдагидай байрам қилиш учун Қуддусга бордилар. Байрамдан кейин улар уйга қайтар эканлар, ўсмир Исо Қуддусда қолди. Ота–онаси эса бундан бехабар эди. Улар “Исо йўловчилар орасида келяпти”, деб ўйлашди. Бир кун йўл босганларидан кейин, Исони қариндош–уруғлари ва таниш билишлари орасидан қидира бошладилар.

Уни топа олмаганларидан кейин, Қуддусга қайтиб, Исони ўша ердан қидирдилар.Уч кундан сўнг Уни Маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтирарди, уларнинг гапларига қулоқ солиб, саволлар берарди. Исонинг гапларини эшитганларнинг ҳаммаси Унинг фаҳм–идрокига ва бераётган жавобларига ҳайрон қолардилар. Ота–онаси Уни кўриб, ажабландилар.” У 12 ёшга етганида анча мустақил бўлиб қолганига ота-онасининг ишончи комил эди. У ўсмир йилларида ота-онасини қийнамаган. У ҳозирги ўсмирлардек вақтини бекорчи ишларга сарфламаган. Яна У укаларига ҳам меҳрибон ака бўлгани аниқ. Исо Масиҳнинг онаси Марям ҳақидаги яна бир ҳақиқат, у ҳам сизу биздек оддий гуноҳкор бўлган. У ҳам ўшанда бошқалардек, Масиҳ келишини интизорлик билан кутган ва имкон қадар, Худованднинг амрларига амал қилишга ҳаракат қилиб юрган бокира бир қиз бўлган. Калом бу ҳақида шундай дейди:

“Шимўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди:— Мана шу гўдак Исроилда кўп одамларнинг қулашига ва юксалишига сабабчи бўлади. У Худодан аломат бўлади, Уни кўплар рад этади. Натижада кўпларнинг сирли фикрлари ошкор бўлади. Сенинг қалбингга ҳам қилич санчилади.” Марям ҳам ҳамма каби нажотга муҳтож бўлгани ҳолда, гўдак Масиҳни 9 ой вужудида олиб юрган. Тасаввур қилинг, Исо Масиҳ –Муқаддас Руҳ соҳиби унинг ичида бўлган! Аммо сиз ҳам ундан кам эмассиз. Агар Исо Масиҳ чиндан ҳам сизнинг қутқарувчингиз ва нажоткорингиз эканига ишонсангиз, У сизнинг ичингизда яшайди ва оғир дамларда сизга ёрдамга келади. Агар суҳбатларимиз сизга маъқул келаётган бўлса, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга ҳозиргидан ҳам қизиқроқ маълумотларни тақдим қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top