3:05

Худонинг раҳмдиллиги 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Жамоат бурчни бажариш, деб билган ҳолда Худонинг улуғворлиги ҳақида куйлаши ва имон рамзини кўп марталаб

ўқиши мумкин, бироқ раҳмдиллик гўёки — фақат орзу қилиш мумкин бўлган, аммо ҳеч қачон ундан фойдаланиб бўлмайдиган самовий инъомдек, унинг раҳмдиллик ҳақидаги илтижоси жуда заиф умиддек бўлиб чиқиши мумкин.

Балки биз ишонмаганлигимиз ёки билмаганлигимиз туфайли бизга кўрсатилаётган раҳмдилликнинг ҳақиқий қувончига эриша олмаётгандирмиз?

Қачонлардир Исроил халқи билан ҳам худди шундай воқеа юз берган эди. Ҳаворий Павлус Исроил халқи ҳақида: «Уларнинг Худо йўлида ғайратлари борлигига гувоҳдирман. Бироқ бу ғайрат ҳақиқий тушунчага асосланган эмас» (Рим.

10:2), — деб айтган эди. Исроил халқи Худони тушунмади, чунки фарқни англаб етишга имкон берадиган бирдан-бир нарсани билолмади. Чўлдаги Исроил ҳақида эса Ибронийларга Мактубнинг муаллифи шундай деб айтади: «Аммо улар эшитган

сўзларини имон билан қабул қилмагани учун фойдаси бўлмади» (Ибр. 4:2).

Раҳмдилликни тушуниб етиш учун, биз аввалоси Худонинг раҳмдил эканлигини билиб олишимиз керак. Шунингдек, Худонинг қачонлардир Нуҳга, Иброҳимга ёки

Довудга раҳмдиллик кўрсатганига ва қачонлардир келажакдаги бахтли кунларнинг бирида У яна раҳмдиллик қилишига ишонишнинг ўзигина етарли эмас. Биз Худонинг раҳмдиллиги чегарасиз, эркин эканлигига ва бизнинг ҳозирги вазиятимизда Раббимиз Исо Масиҳ орқали биз учун имконли эканлигига

ишонишимиз керак.

Биз бутун ҳаётимиз давомида раҳм-шафқат ҳақида ишончсизлик билан ибодат қилишимиз мумкин ва умримиз охирида қаердадир, қачонлардир бу раҳм-шафқатни олишимизга маъюслик билан умид қиламиз. Бу бизни чин дилдан таклиф

қилишган базмхона ёнида бўлатуриб, очдан ўлиш дегани билан баробардир. Шундай бўлишини истамасак, биз имон билан Худонинг раҳмдиллигига ишонишимиз, базмхонага кириб, ўзлари учун тўкин ноз-неъматлар тайёрланган базмхонага киришларида журъатсизлик ва ишончсизликнинг тўсқинлик

қилишига йўл қўймайдиган, довюрак ва очофат қалблар билан ёнма-ён ўтиришимиз мумкин.

Турақол, менинг қалбим, ўрнингдан тур; Ўзингдан айбдорлик қўрқувини қоқиб ташла; Бўғизланган ґурбонлик Мен учун келади: Тахт қошида турар менинг Ишончим, Менинг исмим ёзилгандир Унинг қўлларида. Менинг Тангрим юз-хотирчилик қилмас; Мен Унинг кечирувчи овозини эшитаяпман:

Мен худди фарзанди каби Унга тегишлиман; Мен бошқа қўрқмаслигим мумкин:

Ишонч билан Унга яқинлашаман Ва ҳайқираман: «Ота, Отажон!» — деб.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top