MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Азизлар, бугун микрофон қаршисида бошловчи мен Ғолиббек. Гуноҳ – бу бизни Худодан ажратадиган жарликдир. Биз гуноҳ қилганимизда ҳеч қачон Худо билан бирга бўлолмаймиз.

Ким тавба қилмаган ва Исони ўз Нажоткорим деб қабул қилмаган бўлса, Худо бор жойга бора олмайди. Бундай одам азоб чекадиган, у ердан чиқишнинг ёки озод бўлишнинг иложи йўқ жойга тушиши керак. Бирок Худо ҳозир, биз тириклигимизда биз учун жарликдан ўтиш йўлини тайёрлаб қўйибди. Биз ёки осмонга олиб борувчи Худонинг йўлини, ёки дўзахга олиб борувчи гуноҳ йўлини танлашимиз мумкин.

Худонинг Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига осмондан келди ва бизнинг гуноҳларимизга тўлов тўлаш учун хочда қурбон бўлди. У тирилди ва осмонга чиқиб кетди ва шунинг учун биз ҳам, агар Унга ишонсак ва Унинг иродасини бажарсак, осмонга бора оламиз. Исо ер юзида бўлганида одамларни тирилтирар эди. Унинг Ўзи ўликлардан қайта тирилган.

Лекин кўплар Унинг огоҳлантириш сўзларига ишонмайдилар. Худонинг Сўзи – бу йўл кўрсаткич. У бизга нажот топиш учун қаерга боришни кўрсатади, лекин Худо танлаш ҳуқуқини бизга ҳавола қилган. Агар биз Худога келсак, биз Худонинг фарзандлари бўламиз. Ундан кейин биз ҳар куни Худонинг Сўзини ўрганишимиз керак, чунки шу орқали кучли масиҳий бўламиз.

Агар биз Унинг амрларини бажарсак, Худо бизнинг ҳаётимизни ўзгартирганликларини атрофдагилар кўради. Агар биз бошқаларга Худо ҳақида гапирсак, улар ҳам Уни қабул қилиши мумкин. Агар сен ҳали Исо Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилмаган бўлсанг, Худонинг Сўзи, Унинг йўл кўрсаткичи сен учун жуда жиддий огоҳлантирувчига айланади.

Худонинг Сўзи айтади: “Мен сенга ҳаётни ва ўлимни…қўйдим”. Ўлим йўли азоб-уқубат томонга олиб боради. Ҳаёт йўли эса осмонга Худонинг олдига олиб боради. Бизнинг йўл кўрсаткичимиз, Муқаддас Китобда айтилган, Исо Масиҳ деди: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётман; Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига бора олмайди”.

Худонинг Сўзи бу йўлни жуда аниқ қилиб кўрсатади. У бизга айтади-ки, ким тавба қилмоқчи, демак нажот топсин. Римликларга мактубида ёзилишича, ҳамма гуноҳ қилган, гуноҳларимизни эса фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ кечиришга қодир. Раббимиз Исо Масиҳ орқали ҳар қандай тавба қилган киши абадий ҳаётга эга бўлади.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар кимдир Раббимиз Исо Масиҳ орқали кечирим олиб абадий ҳаётга эга бўлмоқчи бўлса, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Албатта бизнинг хизматчилар буни қандай қилиш мумкинлиги ҳақида сизга эринмай жавоб ёзадилар. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top