Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худонинг севгиси Худо бизга нисбатан дўстона муносабатда эканлигини айтади, Унинг Каломи эса, Худо —
бизнинг дўстимиз эканлигига ва Худо бизлар Унинг дўстлари бўлишимизни истаётганлигига бизни ишонтиради. Озгина бўлсада камтарликка эга бўлган ҳар қандай инсон ўзининг Худога дўст эканлиги ҳақида ўзича ўйлаб кўрмайди; бу ҳақдаги ўй-фикрлар одамлардан чиқмайди. Иброҳим ҳеч қачон: «Мен
— Худонинг дўстиман», — деб айтмаган бўлар эди, аммо Худонинг Ўзи Иброҳимга унинг Ўзига дўст эканлигини айтди. Масиҳнинг шогирдлари ўзларини Унга дўст деб тан олишга жазм қила олмасдилар, бироқ Масиҳ уларга: «Менинг дўстларим
бўласизлар» (Юҳан. 15:14), — деб айтди.
Эҳтимол, камтарлик биз бу ҳақда ўйлаган заҳотимиз бизни иккиланишга мажбур
қилар, бироқ имон Каломга ишонишга журъат қилади ва Худо билан дўст бўлишга даъво қилади. Биз Худонинг айтганларига ишонсак, Унга нисбатан ҳурмат-эътибор кўрсатган бўламиз ва Одам Ато боғдаги дарахтлар орасига яширингани каби, биз
ҳам тортинчоқлик ҳамда камтарлик туфайли Худодан яшириниш ўрнига, ҳеч иккиланмасдан Унинг марҳаматли тахтига келишга журъат қила оламиз.
Севги — ҳис-туйғуларини ҳам бошқаларга бағишлашдир. У ҳеч бир нарсани ўзиникидай қилиб кўрмайди, балки ҳамма нарсани ўз севиклисига шундайлигича инъом этади. Биз бу нарсани ҳар доим ўз дунёмизда кўриб, гувоҳи бўламиз. Озғин
ва қаттиқ чарчаган ёш она дўмбоқ ва бақувват чақалоқни эмизмоқда.
Лекин бу она шикоят қилаётгани йўқ, аксинча, гўдагига бахт ва ғурур нурини сочиб турган кўзлари Билан қараяпти. Ўз-ўзини қурбон қилиш севгига хос хусусиятдир.
Масиҳ Ўзи ҳақида шундай деб айтган эди: «Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ севги йўқ» (Юҳан.15:13). Тўла-тўкис Худонинг ғайритабиий ва ажойиблигига яна бир мисол — Унинг Ўз ҳис-туйғуларини одамларнинг ҳис-туйғулари билан қиёслаганидир. Ҳеч кимга қарам бўлмаган
Худо бизнинг севишимизни истайди ва то унга эришмагунча,
Унинг кўнгли тўлмайди. Тўла-тўкис бўлатуриб, У Ўз қалбининг бизга боғланиб қолишига йўл қўйди. «Биз Худони севмаган эдик, У бизни севди ва Ўз Ўғлини гуноҳларимизни ювиш учун қурбонлик қилиб юборди. Ана, бу муҳаббатдир!» (1 Юҳан.4:10).
«Ҳаммадан юксак бўлган Зот, бизнинг қалбимизни ўзгача бир севги билан
шу қадар севадики, бу жамики яратилган мавжудотларнинг ақл доирасига сиғмайди; яъни, Яратувчимиз бизни қанчалик кучли, қанчалик ажойиб тарзда ва қандай мулойимлик Билан севишини биладиган яратилган мавжудотнинг ўзи йўқ. Шунинг
учун ҳам марҳамат ва Унинг ёрдамида қудратли Худо Ўз меҳрибонлиги билан бизга нисбатан ҳис қилаётган ана шу улуғвор, ҳамон юксалиб бораётган бебаҳо севгига абадий ҳайратда, ўйчан нигоҳ билан қарай оламиз». Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.