3:13

Амалда улуғлаш

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.” (Римликлар 12:1). Нима учун Худо танангизни ҳоҳлайди? Нима учун у “руҳингизни бағишланг” демаяпти? Чунки танасиз ушбу сайёрада ҳеч нарса қилолмайсиз. Абадиятда сиз янги, яхшиланган, ривожлантирилган вужудга эга бўласиз, аммо ерда экансиз, Худо шундай дейди, “Ниманг бўлса, Менга бергин!” У улуғлаш учун амалий бўлишингизни ҳоҳлайди.

Улуғлашда “вужудимизни тирик қурбонлик қилиб бағишлашимиз” керак. Биз одатда “қурбонлик” сўзини ўлганлик билан боғлаймиз, лекин Худо сизнинг тирик қурбонлик бўлишимизни ҳоҳлайди. У сизни У учун яшашингизни ҳоҳлайди! Аммо тирик қурбонлик кушхонадан ташқари ўрмалаб чиқиб кетиши мумкин ва биз кўпинча шундай қиламиз. Биз якшанбада “Олға, Масиҳий аскарлар!” деймизу, душанба куни бошқа жойга борамиз.

Қадимги Аҳдда, Худо кўпгина қурбонликлардан мамнун бўлди, чунки улар Исонинг биз учун хочдаги қурбонлигини олдиндан айтар эди. Ҳозир Худо улуғлашнинг бошқа қурбонлигидан мамнун бўлади: шукрона, улуғлаш, камтаринлик, тавба қилиш, маблағ қурбонлик қилиш, ибодат, бошқаларга хизмат қилиш ва муҳтожлар билан бўлишиш.

Ҳақиқий улуғлаш қиммат туради. Довуд буни билганди ва шунинг учун шундай деган: “Мен Худовандимга қадрсиз нарсалардан қурбонлик келтирмайман.” (2 Шомуил 24:24)

Улуғлаш биз учун қиммат бўлишининг бир сабаби бизнинг ўзимизга қаратилганимиздир. Сиз ҳам ўзингизни ҳам Худони бир вақтда улуғлай олмайсиз. Сиз бошқалар кўриши ёки ўзингизни мамнун қилиш учун тоат ибодат қилмайсиз. Сиз атайлаб ўзингиздан эътиборни олиб ташлашингиз керак.

Қачонки Исо “Худовандни бутун кучингиз билан севинг,” деганида У улуғлаш вақт ва ғайрат талаб қилишини назарда тутган. Улуғлаш ҳамиша қулай ва шинам эмас ва ҳаттоки баъзи вақтларда танловнинг кескин ҳаракати бўлиб, қурбонликни талаб қилади. Пассив улуғлаш эса тентаклик белгиларидан биридир. Қачонки ўзингизни яхши ҳис қилмаган вақтингизда Худони улуғласангиз, толиққан вақтингизда ётоғингиздан туриб Худони улуғласангиз ёки чарчаган вақтингизда ҳам бошқаларга ёрдам берсангиз, сиз Худони улуғлаш учун қурбонлик келтираётган бўласиз. Бу Худони мамнун қилади.

Улуғлашнинг энг чуқур даражаси бу оғриқ вақтида Худони куйлаш, синовларда Худога раҳмат айтиш, васваса вақтида Унга ишониш, қийинчиликларда Унга тобе бўлиш, ва У узоқда кўринганда Уни севишдир. Дўстлик кўпинча ажралиш ва жимжитлик билан синалади; сиз жисмонан узоқда бўласиз ёки сиз гапиролмайсиз. Худо билан дўстлигингизда ҳамиша Унга яқин ҳис қилолмайсиз. Филип Янси доноларча шундай деган, “Ҳар қандай муносабатда ҳам яқинлик ва узоқлик вақтлари бўлади ва Худо билан муносабатингизда эса, қанчалик яқин бўлманг тарози палласи у ёқдан бу ёққа оғаверади.” Шунда улуғлаш энг қийин бўлади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top