3:53

Исодек муқаддас бўлиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Салоникаликларга йўллаган биринчи мактубини кўриб чиқамиз. Хуллас, эй биродарлар, Худога маъқул келиш учун қандай яшашингиз кераклиги тўғрисида биздан таълим олгансизлар. Ҳозир ҳам шундай яшаётган бўлсангиз-да, бундан кўпроқ равнақ топинглар, деб Раббимиз Исо ҳақи сизлардан ёлвориб сўраймиз. Биз Раббимиз Исо номидан сизларга қандай буйруқлар берганимизни, албатта, биласизлар. Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар. Бу хусусда ҳеч ким биродарига фириб бериб, ноҳақлик қилмасин… Биродарлик муҳаббати тўғрисида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ. Чунки бир-бирингизни севишни Худодан ўргангансизлар.Зотан сизлар Македония ўлкаси бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Шунга қарамай, сизларни янада кўпроқ равнақ топишга ундамоқчимиз. Биродарлар, биз сизларга: осойишта яшаш, шахсий ишларингиз билан машғул бўлиш, ҳалол ишлашга жон куйдиринглар, деб буюрган эдик. Яна ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан, бошқа одамларнинг кўзи олдида одоб билан яшанглар.

Эй биродарлар, умидсизликда яшаётган бошқа одамларга ўхшаб ғамгин бўлманглар, деб бу оламдан кўз юмиб кетганларнинг аҳволи ҳақида сизларни хабардор қилмоқчимиз. Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шунга ўхшаб, Худо Исога ишонган марҳумларни ҳам У билан бирга қайтариб келтиради. Буни сизларга Раббимиз каломи каби айтяпмиз: биз, тириклар, яъни Раббимиз Исо келишига қадар ҳаёт бўлганлар, ўлганлардан илгари келмаймиз. Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа ҳамиша Раббимиз билан бирга бўламиз. Ана шу сўзлар билан бир-бирингизни овунтиринглар. Ажойиб оятлар, шундай эмасми? Келинг қўлимизни ибодат учун очамиз. Азиз Отажон, бизга ҳаёт берганинг учун рахмат. Худойим, мен нафақат ердаги ҳаётим учун, баълки Сен берган абадий хаёт учун миннатдорман. Худойим, абадий хаёт, аҳир Сен берган абадий хаёт Сенга канчалар қимматга тушганини мен ўз ақл-идроқим билан етишим жуда кийин. Худойим, Сен бизни муқаддасликка чақирмоқдасан. Бизни Ўзинг каби муқаддас бўлишимизни истаяпсан. Биз гунох жарида бўлганимизда бунинг иложиси йўқ эди. Лекин Исо Масихнинг тўккан қони орқали буни амалда ишлатиш имконияти туғилди. Худойим, бизга муқаддас бўлишни ўргат, бизни муқаддас хаёт кечиришга ўргат. Фақат муқаддас бўлиб биз Сенинг олдинга бора оламиз. Сен муқаддассан Худойим, бизни хам муқаддас қилгин. Худойим, Сенинг исминг улуғлансин, Сенинг шохлигинг келсин. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top