3:14

Қул қиёфасидаги қудратли Зот

MP3

“Шу гаплардан кейин Исо кўзларини осмонга тикиб, деди: «Эй Ота! Вақт-соати келди. Ўғлинг Сени улуғлаши учун Сен ҳам Ўз Ўғлингни улуғлагин. Сен Унга бутун башарият устидан ҳокимликни бердинг; Сен Унга берган одамларнинг ҳаммасига У абадий ҳаёт ато қилади. Абадий ҳаёт эса Сени – танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир. Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим. Дунё яратилишидан аввал Мен Сенинг ҳузурингда улуғвор эдим. Энди, эй Ота, Ўз ҳузурингдаги ўша улуғворликни Менга тағин ато қилгин (Юҳ 17). Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худо, Раббимиз Исони фақат хочдаги ўлим учун юбормаган эди. Унинг тўкилиши керак бўлган муқаддас қони одамзодга нажот беришда энг марказий жойни эгаллаган бўлишига қарамай, хазрати Исонинг бундан ташқари яна вазифалари бўлгандир. Бутун умри давомида, Носира шаҳрида яшаб У кўп яхши ишларни қилган. Айннан Унинг одамларга севги билан қилган хизмати алоҳида ўринни эгалларди. Айнан одамларга бўлган севгиси ва ситқидилдан қилган хизмати чуқур маънога эга бўлиб, Унинг ҳаётининг асосий қисмини эгаллаган.

Ер юзида яшаб ўтган хеч бир одам Худога бундай яқин муносабат қилмаган. Айнан хазрати Исо, Худога “Дунё яратилишидан аввал Мен Сенинг ҳузурингда улуғвор эдим. Энди, эй Ота, Ўз ҳузурингдаги ўша улуғворликни Менга тағин ато қилгин” деб айтолмаган. Хеч бир одам бундай дейишга на журъат этишга на умуман айтишга ҳақи ҳам йўқ эди. Ер юзида яшаб ўтган хеч бир инсон, дунё яратилишидан аввал Худонинг хузурида улуғвор эдим, деб айта олмаган. Хазрати Исо ўша улуғворликни қайтиб келиши ҳақида айтганини кўриш, Унинг илоҳий табиатга эга эканининг яққол мисолидир. Чунки, бу ердаги оятда, хазрати Исонинг ва Худода битта улуғворлик бўлган, ва ўша улуғворлик уларнинг иккаласига бирдек бўлгандек. Хазрати Исо чексиз қудрадга эга бўлишига қарамасдан, У одам танасида бўлиб, қул қиёфасида хочга борди. Хаворий Павлус, Филиппиликларга йўллаган мактубда бу масалада қуйидаги оятларни ёзиб қолдирган эди, “Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар.

Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин. Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар: Масиҳ Худонинг қиёфасида бўла туриб, Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади. Лекин Ўз улуғлигидан кечиб, Қул қиёфасига кирди У, Кўринишда инсонлар сингари бўлди.

У Ўзини шундай паст олиб, Ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди, Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, Токи Исонинг исми тилга олинганда Кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин Ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънига Исо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин”. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top